Ислом Инқилоби соқчилар корпуси: АҚШ ва Исроил режимининг хавфсизликка қарши тармоқлари парчаланди
-
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси: АҚШ ва Исроил режимининг хавфсизликка қарши тармоқлари парчаланди
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси разветка ташкилоти Эрон ичидаги АҚШ ва Исроил жосуслик хизматлари бошчилигидаги хавфсизликка қарши тармоқ аниқланганини ва тор-мор этилганини эълон қилди.
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси разветка ташкилоти Эрон ичида АҚШ ва Исроил режими жосуслмик хизматлари кўрсатмаси остида фаолият юритган ва бир неча давр кузатув ва разветка операцияларидан сўнг йўқ қилинган аксил-хавфсизлик тармоғи аниқлангани ва йўқ қилинганини маълум қилди.
Порс тудей сайтига кўра Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси баёноти матни қуйидагича:
Муҳтарам Эрон халқига шуни маълум қиламизки, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси разветка ташкилоти томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида мамлакат ичида АҚШ ва Исроил режими разветка ва жосуслик хизматлари бошчилигидаги хавфсизликка қарши тармоқ аниқланди ва бир неча давр мобайнида кузатув, ва бошқа развета тадбирларидан сўнг йўқ қилинди. Сионистик режим АҚШнинг минтақадаги ишончли кучи сифатида 12 кунлик урушда муваффақиятсизликка учрагач, эҳтимол ҳарбий майдондаги шармандали мағлубиятининг ўрнини тўлдириш умидида сиёсат ва режаларни жамоат хавфсизлигини бузишга ўзгартирди. Шу муносабат билан бу режим жорий йил куз фаслининг иккинчи яримида Эрон хавфсизлингинг бузиш учун алдамчи ва хоин унсурлар тармоғини яратган эди. Бириқ илоҳий иноят ва ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги билан ушбу тармоқ аъзолари разветка тармоғига тушиб, ҳисбга олинди. Бу операция Эроннинг бир қатор вилоятларида мувофиқлаштирилган ҳолда амлага оширилди, бу вақт давомида хавфсизликни бузиш фаолиятини амалга оширишга интилаётган сионистик режимга алоқадор ячейкалар нишонга олинди.