Генерал Шикорчи: Эрон кундан-кунга аввалгидан кучлироқ бўлиб бормоқда
-
Генерал Шикорчи: Эрон кундан-кунга аввалгидан кучлироқ бўлиб бормоқда
Эрон Қуролли кучлари штабининг маданият ва юмшоқ уруш бўйича раиси ўринбосари мамлакатнинг ракета салоҳиятини доимий равишда оширишга тўхталиб, Эрон Ислом республикаси бу соҳада ҳар куни аввалгидан кўра кучлироқ бўлиб бораётганини маълум қилди.
Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг маданият ва юмшоқ уруш бўйича штаб бошлиғи ўринбосари генерал Абулфазл Шикорчи "Меҳр" ахборот агентлиги билан суҳбатида, Эроннинг ракета кучи узлуксиз ўсиш йўлида эканини траъкидлаб. биз бу соҳада ҳар куни ўчиб бораётган тенденсияни бошдан кечирмоқдамиз ва биз, албатта , бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан кучлироқ бўламиз, деб эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича у Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Аэрокосмик кучларининг шаҳид бўлган қўмондонлари, жумладан, шаҳид генерал Ҳасан Теҳроний Муқаддам ва шаҳид генерал Амирали Ҳожизоданинг Ислом республикасининг ракета тузилмасини яратишдаги ҳал қилувчи ролига тўхталиб, шаҳид Теҳроний Муқаддам бу қудратга пойдевор қўйди ва Эроннинг бу соҳада юксалишига замин яратди, деб қўшимча қилди.
Генерал Шикорчи шунингдек шаҳид Теҳроний Муқаддамнинг иймон ва жиҳодий руҳ хусусиятларига ҳам урғу бериб, ракета фаолиятидан ҳам муҳимроқ, бу шаҳиднинг иймони ва қатъий ишончи ҳар қандай лойиҳани муваффақиятли якунлаш имконини берди ва бугун биз ўша эътиқод ва саъй-ҳаракатлар самарасига гувоҳ бўлмоқдамиз, деб изоҳлади.