Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин
(last modified Fri, 10 May 2024 09:16:50 GMT )
май 10, 2024 14:16 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин
    Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин

Бугун жума ҳижрий -қамарий 1445 йил Зийқаъда ойининг биринчи куни, 2024-йил 10-май дунё шиаларининг 7 чи имоми Мўсо бин Жаъфар /а/нинг суюкли қизлари Ҳазрат Фотима Маъсума /с.а/ валодат кунларига тўғри келади.

Ҳижрий қамарий  173- йил зийқаъда  ойининг биринчи кунида Мадина  шаҳрида таваллуб топган Ҳазрат Маъсума /саломуллоҳи алайҳо/  фазилатлар тимсоли эдилар.

Эрон Ислом республикасида Ҳазрат Маъсума /с.а/ таваллуд топган кун қизлар куни деб аталган. Исмат ва таҳорат-поклик  /а/  аҳли каримаси бўлган Ҳазрат Маъсума валодат кунларида Исломий Эрон шодлик ва қувончга тўлган ва одамлар бу қутлуғ кунни Теҳро нжанубида жойлашган Қум шаҳридаги  Ҳазрат Фотима Маъсума /с./а зиёратгоҳларига ва бошқа диний масканларга бориб кенг нишонлашмоқда.

2024- йил  20-май кунигача Ҳазрат Фотима Маъсума /с.а./ нинг валодат  кунлари бўлган жума кунидан дунё шиаларининг 8-имоми Имом Ризо/а/ таавалуд топган  кунларигача  Эронда  " Каромат даҳаси" деб номланган.

Эрон Ислмо республикаси телерадиокомпанияси ҳам аҳл байт исмат ва таҳорат-поклик  /а/  ихлосманд ва пайравлари Ҳазра Фотима  Маъсума /с.а/ валолат айёмларини кириб келиши билан табриклайди.