май 08, 2024 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия Ғарб гегемониясини йўқ қилишда ҳамкорлик қилади
    Эрон ва Россия Ғарб гегемониясини йўқ қилишда ҳамкорлик қилади

Эрон ва Россия "20 йиллик кенг қамровли ҳамкорлик битими" номланган кенг кўламли ҳамкорлик ҳужжатини имзолаш ва амалга оширишга яқинлашмоқда ва икки давлат расмийлари ҳам бу битими якунланиши яқинлиги ҳақида хабар бермоқда..

Эрон Ислом Республикаси ва Россия тинч ядровий дастурда тараққиёт каби стратегик ҳаракатлар,  ракеталар, дронлар, қирувчи самолётлар  каби анъанавий қуролларни ишлаб чиқариш дастури, космосга сунъий йўлдош юбориш ва стартегик тижорий ҳамкорлик ва транспорт коридорини яратиш билан, умуман Ғарб ва унинг мафкурасига қарши туриш каби мақсадларига  эришиш йўлида ҳаракатлаини тезлаштирмоқда.

"Эътимод" газетаси сайтининг хабар қилишияа, Эроннинг минтақадаги геосиёсий  мавқеи  ва Форс Кўрфази, Умимон денгизи ва Каспий денгиз билан алоқлари ҳар доим Эронни географик жиҳатдан Россия учун жозибадор қилган таклифларидан бири бўлиб келган. Теҳрон ва Моква ҳукуматлари ўртасидаги хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун тоора кучайиб бораётган муаммога айланди ва сўнги йилларда улар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни бузишга уриниб келмоқда.

Украинада уруш бошлангач, Ғарб давлатлари Эроннинг Москва билан ҳамкорликларини  фаоллаштиришдан  чўчимоқда. Эрон Ислом республикаси Россиянинг Украинага ҳужумида бетараф эканини бир неча бор эълон қилиб Россия билан ҳарбий -хафсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга қарамай, бу можарода қатнашмайдигани ва урушниг тугашини жиддий истайдиганини маълум қилмоқда.

Европа  сиёсатини таҳлил қилиш марказининг Россия масалалари бўйича таҳлилчиси Эмил Адлиянийга кўра, Эрон ва Россия ўртасида эркин савдога  қаратилган келишув ҳозирда Теҳрон ва Москва учун жуда муҳим. Зерои Ғарб давлатлари етакчилигидаги дунё тартибини ўзгатиртиришга интилаётган бу икки Евроосиё давлати ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади.

Ёрлиқ