май 11, 2024 14:27 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти вакили: дунё халқлари сионистик режимни Париж Олимпиадасидан четлаштиришни талаб қилиши керак
    Эрон парламенти вакили: дунё халқлари сионистик режимни Париж Олимпиадасидан четлаштиришни талаб қилиши керак

Эрон Ислом республикаси парламнети вакилларидан бири, дунёнинг барча мамлакатлари камситиш ва адолатсизликни бир четга суриб қўйиши ва сионистик режимга нисбатан чоралар кўриш кераклигига тўхталиб бунинг энг муҳим йўли уларнинг сионистик режимни Олимпия ўйиларидан четлаштиришга уринишидир деб изоҳлади.

Эрон Арок халқининг парламентидаги вакили ўз сўзларида: 

Агар дунё аҳли ҳақиқатда сионистик режим томонидан мазлум Ғазо халқига қилинган зулмида ғазабга келган бўлса, амалда сионистик режимга қарши туриш керак ва уни амалга ошира оладиган яхши имкониятларидан бири  бўлажак Олимпия  ўйинларда  сионистик режим вакиллари иштирок этмаслигини талаб қилишдир деб қўшимча қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида дунёнинг озод ва эрксевар халқи сионистик режимга хайрихох эмаслигини кўрсатиши кераклигии таъкидлаб, дунёнинг барча мамлакатлари сафарбар бўлиб,  ташкилотчилар ҳамда Халқаро Олимпия қўмитасидан сиоинстик режим фаолиятини тўхтатиб туришни ва бу режим спортчиларининг Олимпия ўйинларда қатнашишга йўл қўймасликларни сўрашлари керак деб таъкидлади.

Дунёнинг барча давлатлари дискриминация ва адолатсизликни бир четга суриб, сионистик режимга нисбатан жиддий чоралар кўришга чақириши керак ва бунинг тўғри йўлларидан бири эса сионистик режимни Олимпия ўйингларидан четлаштиришга ҳаракат қилишдир деб аниқлик киритди Эрон парламентининг ушбу вакили.

Ёрлиқ