Эрон Канаданинг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши душманона позициясини қоралади
Эрон ТИВ Канада ҳукуматининг Эрон Ислом Инқиоби соқчилар корпусини террорчи сифатида атаганини қоралаб, Оттава ҳукуматининг қарорини душманона ҳаракат ва халқаро стандартларга зид деб баҳолади.
Канада федерал ҳукумати душманона ҳаракатида ҳамда халқаро қонунларга зид равишда Эрон Ислом республикаи Соқчилар корпуси номини АҚШнинг " террорчилар" деб номланган рўйхатига расман киритди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий Оттава ҳукуматнинг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига нисбатан сиёсий, ноанънавий ва оқилона ҳаракатини кескин қоралаб, Канада ҳукуматнинг бу ўйламаган қарорини душманона ҳаракати ва халқаро ҳуқуқининг қабул қлингагн меъёрлари ва тамойилларига жумладан суверенлар тенглиги ва ҳукуматларининг ички ишларига аралашмаслик ва Эрон миллий суверенитетига зид ва унга ҳужум қилишнинг намунаси деб атади.
У шунингдек, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Эрон миллатидан пайдо бўлган ва Ислом Респубилкаси Конституциясидан келиб чиққан расмий ва юридик шахсга эга бўлган суверен муассасадир, ҳамда қуролли кучларининг бошқа унсурлари билан биргаликда Эрон миллий хавфсизлиги ва чегараларини қўриқлаш ҳамда терроризмнинг даҳшатли ҳодисасига қарши туриш орқали минтақада барқарор хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишга масъулдир деб эълон қилди.
Канада ҳукуматнинг жирканч ҳаракати қонуний ва тўхтатувчи кучни ишла чиқаришда, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси нуфузи даражаси ва кўламини оширишга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаслигига тўхталиб ўтган Канъоний, Эрон Канаданинг бу ҳаракатларига мутаносиб ва ўзаро жавоб беришда ўз ҳуқуқларини сақлаб қолади деб аниқлик киритди.
Террорчи гуруҳлар хусусан Мунофиқин террорчи гуруҳчасини ва Эрон халқи мулкини ўзлаштирганлар учун бошпана ҳисобланадиган Канада мамлакати чорашанба куни Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусини террорчилар рўхйтага киритди.
Канада миллий хавфсизлик вазири Доминик Лаблан ҳам ушбу қарор натижасида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонлари ва кучларинг Канадага кириши тақиқланди ва агар улар бу мамлакатда бўлса текширилиши ва керак бўлганда депортация қилиниши мумкин деб айтди.
Айтиш керакки сўнгг йилларда Эрон билан душманлик сиёсатини давом эттираётган Канада ҳукумати бу даврда Маҳмуд Ховарий /Эрон миллий банкининг собиқ бош директори/ каби йирик ўғирловчилар ва террорчи ҳаракатлар ҳамда Эрон миллатининг душманлари хусусан мунофиқлар террор гуруҳчасининг бошпана жойига айланиб энди Ислом Инқилоби гваридяларга қарши душманона ҳаракат қилмоқда.
Айрим канадалик қонунчилар узоқ вақтдан бери Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусини террорчилар рўйхатига киритишни талаб қилиб келганди, аммо Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг либерал ҳукумати бу қадамни қўйишдан ўзини тийиб бу кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гоҳлантирирди. Абатта Канада ҳукумати олдин ҳам Ислмо Инқилоби соқчилар корпусининг Қудс гвардияларини террорчилар рўйхатига киритганди. Дарҳақиқат , Ислмо Инқилоби соқчилар корпусини террорчилар рўйхатига киритиш мавзуси Ғарбнинг баъзи давлатлар ва шахслари томонидан биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Бундай уринишлар аввал ҳам кўп бўлган, масалалар 2022 йил куз фаслида Эрондаги тарбтибсизликлар ғарбликлар Инқилобий гвардияларни террорчи сифатида аташ масаласини кун тартибига қўйди. Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг терроризмга қарши муваффақиятли фаолият кўрсатиши айниқса Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашдаги муҳим ва кўзга кўринган роли Ғарбнинг унга нисбатан душманлигини кучайтирган яна бир омилдир.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Эрон ва минтақада миллий хавфсизлигини таъминлашда хусусан терроризмга қарши курашда муҳим рол ўйнаган расмий ва суверен муассасадир. Шунингдек сиоинстик режимнинг Эрон Ислом республикаси манфаатларига ва минтақадаги қаршиликларга зид ҳужумарини жавобсиз қолмади. Бу омилларнинг барчаси Ғарб ва сионистик режимнинг ушбу муассасага нисбатан душмнанлигини кучайишига олиб келди.
Бироқ Ғарбда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси террорчи сифатида аташга уриниш барчадан аввал душманларнинг унинг ҳаракатларига қарши тура олмаслигининг ифодасидир ҳамда Ғарбий Осиёнинг сиёсий ва хавфсизлик тартибида қаршилик мавқеини мустаҳкамлаш жараёнини тўхтата олмасликларини кўрсатади.
Дарвоқи душманлар томонидан террорчи гуруҳ сифатида аталгани, жазо чоралари қўлланиши каба ҳаракатлар қаршилик ва унинг устунларининг минтақадаги тараққиётини тўхтатибгина қолмай, тараққиёт иродасинии ҳам кучайтиради.