Эрон Канаданинг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши душманона ҳаракатларига муносабат билдирди
(last modified Thu, 20 Jun 2024 09:11:44 GMT )
июн 20, 2024 14:11 Asia/Tashkent
  • Эрон Канаданинг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши душманона ҳаракатларига муносабат билдирди
    Эрон Канаданинг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига қарши душманона ҳаракатларига муносабат билдирди

Эрон ТИВ матбуот котиби Канада ҳукуматининг Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпсига қарши душманона позициясини кескин қоралади.

Канада федерал ҳукумати душманона ҳаракатида ҳамда халқаро қонунларга зид равишда Эрон Ислом республикаи Соқчилар корпуси номини АҚШнинг " террорчилар" деб номланган  рўйхатига расман киритди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  Оттава ҳукуматнинг Ислом Инқилоби соқчилар корпусига нисбатан сиёсий, ноанънавий ва оқилона ҳаракатини кескин қоралаб, Канада ҳукуматнинг бу ўйламаган қарорини душманона ҳаракати ва халқаро ҳуқуқининг қабул қлингагн меъёрлари ва тамойилларига жумладан суверенлар тенглиги ва ҳукуматларининг ички ишларига аралашмаслик ва Эрон миллий суверенитетига зид ва унга ҳужум қилишнинг намунаси деб атади.

Канада ҳукуматининг масъулиятсиз ва провакацион ҳаракати урушни қўзғатувичлар ва инсон ҳуқуқларини ҳақиқий поймол қилувчилар ҳамда терроризмнинг асосий асоссиларини таъсирида ўн йилдан кўпроқ вақт давомида босиб ўтган нотўғри йўлдан бормоқда деб қўшимча қилди Эрон матбуот котиби.

У шунингдек, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Эрон миллатидан пайдо бўлган ва Ислом Респубилкаси Конституциясидан келиб чиққан расмий ва юридик шахсга эга бўлган суверен муассасадир, ҳамда қуролли кучларининг бошқа унсурлари билан биргаликда Эрон миллий хавфсизлиги ва чегараларини қўриқлаш ҳамда терроризмнинг даҳшатли ҳодисасига қарши туриш орқали минтақада барқарор хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишга масъулдир деб эълон қилди.

Канада ҳукуматнинг жирканч ҳаракати қонуний ва тўхтатувчи кучни ишла чиқаришда, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси нуфузи  даражаси ва кўламини оширишга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаслигига тўхталиб ўтган Канъоний, Эрон Канаданинг бу ҳаракатларига мутаносиб ва ўзаро жавоб беришда ўз ҳуқуқларини сақлаб қолади деб аниқлик киритди.