июн 09, 2024 14:11 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим троллари эронликлар, ҳинду, мусулмон ва европалик номларидан фойдаланиб фитна солмоқда
    Сионистик режим троллари эронликлар, ҳинду, мусулмон ва европалик номларидан фойдаланиб фитна солмоқда

Сионистик режим бир неча йил давомида сохта исмлар ва кимлик билан нафрат урушини солишга интилаётган минглаб киберфазо тролларни тайёрлади.

Troll эса интернет атамасидир ва бу атама бошқаларга ҳиссий  реакцияларни қўзғатиш ва томошоьбинлар онгига таъсир қилиш учун аниқ мақсадлар билан онлайн бўшлиқларида дастурлаштирилган хабарларни юбораётганларга тегишлидир.

Сионистик режимнинг психологик урушдаги фаол институтлари орасида сионистик режим армиясининг разветка ташкилоти /Омон/ таркибига кирувчи  Cyber ​​Unit 8200   бўлиб, у жосуслик, фойдаланувичларни кузатиш ва уларнинг маълумотларини тўплаш, хакерлик тизимлари,элекрон тинглаш, кодларни декодлаш ва рақамли кодлаш билан шуғулланади.  8200 бўлинма Исроил режими мудофаа вазирлигида энг кўп аъзога эгадир. Мазкур ташкилот аъзоларининг аксарияти 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлардир.

 

 8200 бўлинмаси аъзолари турли давлатлар жумладан Эрон киберкосмос  фойдаланувчилари қолабида  миш-мишлар тарқатиш, шарҳлар қолдириш, Эроннинг сиёсий арбобларига қарши ОАВ тўлқинини яратиш, Эроннинг дунёда мустамликачиликка қарши қарашини заифлаштиришва диний ва сиёсий зиддиятлани келтириб чиқраиш ва бошқа жосуслик фаолиятлари билан банд бўлган.

Қолаверса улар сионистик ғояларини тарғиб қилишга мусулмон дунёсига таъсир ўтказишга ва нифоқ тарқатишга мусулмонларнинг маданияти ва тафаккурини заифлаштиришга шунингдек ахлоқий , инсоний ва мафкуравий қадирятларга ҳужум қилишга уринишади.

Уларнинг усулларидан бири бошқа гуруҳ номи  билан бир гуруҳнинг эътиборига ҳужум қилишдир.

Масалан уларнинг баъзилари ҳинду фойдаланувчиларини мусулмонлар қиёфасида баъзилар эса ҳиндулар номи билан мусулмон фойдаланувчиларини танқид қиладилар шунда улар ҳам реакция кўрсатишади.

Ёрлиқ