июн 27, 2024 14:00 Asia/Tashkent
  • Эрон нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 4 миллион баррелгача оширмоқчи
    Эрон нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 4 миллион баррелгача оширмоқчи

Эрон ислом республикасининг нефт қазиб олиш ҳажми кунига 4 миллион баррелга етади.

Ғарб давлатларини Эронга қарши санкциялар жорий қилинган санкцияларга қарамай,  Эрон нефт экспортининг қиймати ҳижрий -шамсий 1398 -ва 1399 йиллардаги / 2019-2020/ 10 миллиард доллардан йилига 36 миллиард доллардан ошди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон нефт вазири Жавод Авжий  вазирлар маҳкамаси йиғилиши чоғида  ҳижрий 1403 йил охиригача  /2025 йил 21 мартигача/   бориб Эроннинг нефт ишлаб  чиқариш қуввати 3,6  миллион баррелдан 4 миллион баррелага етади де айтди.  Авжийга кўра,  Ғарбнинг Эронга қарши санкциялари кучайган бир шароитда мамлакат нефт экспорти 2,5 баробарга ошган.

Эрон нефт вазири  жаноб Авжий сўзларининг бошқа қисмида бу йил Эроннинг газ қазиб олиш ҳажми 34 миллион куб метрга ошади деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси  нефт вазири шунингдек сўнгги 3 йил давомида  мамлакатнинг нефт ва газ тақсимлаш тармоғида учта кибер ва террорчилик ҳужуми содир этилганига тўхталиб, мавжуд келишмовичликларга қарамай, бу  муаммолар Эроннинг энергия хавфсизлигини ҳеч қақон хавф остига  қўя олмайди деб айтди.

Эрон Нефт вазирлиги   13-ч ҳукуматида қўшма ва мустақил нефт ва газ конларини ўзлаштириш учун 23 миллиард доллардан ортиқ шартнома имзолади.

 

Ёрлиқ