июн 27, 2024 11:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Учрашув аввалида Туркия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, яқин идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ташкил этиш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Хавфсизлик соҳасида, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ