июн 27, 2024 14:39 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Мухбир Россия президенти билан суҳбатда: Россия газини Эронга ўтказиш режаси бутун минтақа манфаатини таъминлайди
    Муҳаммад Мухбир Россия президенти билан суҳбатда: Россия газини Эронга ўтказиш режаси бутун минтақа манфаатини таъминлайди

Эрон президенти вазифасини бажарувчиси Россиядан Эронга газ ўтказиш режасининг амалга оширилиши нафақат икки давлатнинг иқтисодий манфаатлари балки бутун минтақа манфаатларини ҳам таъминлайди деб айтди.

Эрон президенти вазифасини бажарувчиси Муҳаммад Мухбир  Россия президенти Владимир Путиннинг телефон қўнғироғига жавобан, Россия газини Эронга ўтказиш бўйича қўшма меморандум икки давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги катта қадам ва минтақанинг ривожланиши йўлидаги самарали чора эканлигига тўхталиб ушбу режанинг амалга оширилиши нафақат, Эрон ва Россия балки бутун минтақа манфаатларини таъминланишини таъкидлади ва  Россия президентининг ушбу келишувни тузишдаги саъй-ҳаракатларни олқишлади.

Эрон президенти  вазифасини бажарувчиси,  Теҳрон ва Москва ўртасидаги келишувларнинг амалга оширилишидан мамнунлигини билдириб, ўзаро стратегик алоқалар ўзгармас деб айтди.

У шунингдек Теҳрон ва Москва музокаралар ва минтақавий масалалар бўйича қўшма қарашлар муҳимлигигга урғу бериб, Эрон ва Россиянинг минтақани барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари кутилган натижаларга эришишига умид қилди.

Телефон мулоқотда Россия президенти Владимир Путин ҳам икки мамлакат ўртасида қўшма стратегик газ узатиш шартномаси имзоланганидан мамнунлигини билдириб,  мазкур келишувни Эрон ва Россия манфаатларини таъминаш ва икки томонлама  ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро бозорларга фойда келтириш йўлидаги улкан воқеа деб баҳолади.

 Путин шунингдек ўзаро алоқалар ривожлантириш учун замин яратишнинг энг яхши варианти сифатида икки мамлакат ўртаисдаги савдо- айирбошлаш даражасининг ошиши қониқарли ва дипломатик  делегациялар алмашинуви эканлигини таъкидлади.  Эрон  ҳар доим  Россия билан икки томонлама ҳамкорлик қоғозда қолмаслигини ва уни амалга ошириш босқигаа етишга ҳаракат қилишини исботланганини тилга олган Путин, шунингдек  Эрон собиқ президенти шаҳид Раисий  ҳукуматининг икки давлат ўртасидаги  келишувларни  ишлаб чиқариш ва амалга ошириш борасидаги  саъй-ҳаракатлари ва жиддийлигини қадрлаб. Эрон халқига бўлажак сайловларда муваффақиятлар тилади.

Ёрлиқ