июн 29, 2024 16:06 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг АҚШ резолюциясига жавоби: АҚШ Покистоннинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқ
    Покистоннинг АҚШ резолюциясига жавоби: АҚШ Покистоннинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқ

Покистон мамлакати миллий Ассамблеяси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси феврал ойида Покистонда ўтказилган умумий сайловларнинг ҳақиқийлиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилгач, АҚШни Покистон ички ишларига аралашига уринишда айблади.

Покистон мамлакати парламент аъзолари АҚШнинг ўз мамлакатлари ички ишларига аралашувини қораловчи резолюция қабул қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  мазкур резолюцияда Покисон парламенти аъзолари АҚШ Вакиллар палатасининг Покистондаги сайлов жараёни ва сиёсий тартибларига қарши  даъвоси асоссизлигини маълум қилиб, Вашингтон ҳукуматидан фаластинилкларга қарши инсон ҳуқуқлари бузилиши ва Ғазо сектооридаги вазиятга эътибор қаратишни сўради. Резолюцияда шунингдек,  Покистон  мустақил ва эркин давлат ва унинг халқи ҳеч  қачон чет эл аралашувини қабул қилмайди деб келтирилган.

Бундан олдин Покистон ТИВ матбуот котиби, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Покистондаги сайловларга қарши резолюцияни қабул қилишдаги  ўзбошимчаликларидан афсусда эканлиги  ҳақида гапириб, Исломобод Вашингтонга жиддий хавотирларни билдилди ва ҳеч бир давлат Покистон ички ишларига аралашмаслиги керак деб таъкидлади.

Ўтган чоршанба Покистон мудофа вазири Хожа Муҳаммад Осиф ҳам АҚШ Конресси Вакиллар палатасининг сайловларга қарши резолюцияига кескин муносабат билдириб, АҚШ 20-асрни демократик ҳукуматларни ағдариш билан ўзказди ва ҳозирда фаластинликларинг геноцидига ёрдам бермоқда деб эълон қилди.

Яқинда ҳам АҚШ парламенти вакиллари Покистонда 8-февралда бўлиб ўтган парламент сайловлрида катта фирибгарлик содир этганини иддао қилиб, бу сайловлар бўйича мустақил ва тўлиқ тергов ўтказилишини талаб қилар экан резолюция қабул қилди.

Ёрлиқ