Армияи Покистон: Теҳрондаги музокаралар конструктив ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100514-Армияи_Покистон_Теҳрондаги_музокаралар_конструктив_ўтди
Покистон армияси мамлакат армияси қўмондонининг Теҳронга ташрифи якунида баёнот бериб, Осим Мунирнинг Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали расмийлари билан музокараларини конструктив деб баҳолади.
(last modified 2026-08-25T07:43:40+00:00 )
август 25, 2026 12:50 Asia/Tashkent
  • Армияи Покистон: Теҳрондаги музокаралар конструктив ўтди

Покистон армияси мамлакат армияси қўмондонининг Теҳронга ташрифи якунида баёнот бериб, Осим Мунирнинг Эрон Ислом Республикасининг юқори мартабали расмийлари билан музокараларини конструктив деб баҳолади.

Порс Тудейнинг хабар беришича, Покистон армияси матбуот хизмати сешанба куни тонгда эълон қилган баёнотда: Покистон армияси қўмондони фельдмаршал Осим Мунир душанба куни Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф, Миллий олий хавфсизлик кенгаши котиби генерал Муҳсин Ризоий, Ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчий ва Ички ишлар вазири Искандар Мўмини билан расмий учрашувлар ўтказгани айтилди.

Баёнотда қайд этилишича, Осим Мунирнинг Теҳронга бир кунлик ташрифи АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда юзага келган босиқликни бартараф этиш, барқарор тинчликка эришиш ва минтақадаги беқарорликни доимий равишда тўхтатиш йўлларини излашга қаратилган Покистон дипломатик саъй-ҳаракатларининг бир қисми бўлган.

Баёнотда яна таъкидланишича, Теҳрондаги музокаралар кенг қамровли бўлиб, кескинликнинг янада авж олишининг олдини олиш, Ҳурмуз бўғозини қайта очиш ва можарони тугатиш жараёнини тезлаштириш учун зарур чора-тадбирларга қаратилган.

Шунингдек, икки томон минтақавий тинчлик ва келишмовчиликларни музокаралар орқали ҳал этиш йўллари юзасидан фикр алмашган.

Покистон армияси якунда Эрон Ислом Республикаси расмийлари Исломободнинг мулоқотни осонлаштириш, кескинликни пасайтириш ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги конструктив роли ҳамда самимий саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаганини билдирди.

Қолибоф: АҚШ ваъдабузарлиги билан минтақада барқарорликка тўсқинлик қилди