Эрон халқи босим ва таҳдидларга қарши кучли турди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99954-Эрон_халқи_босим_ва_таҳдидларга_қарши_кучли_турди
Эрон президенти Покистон Бош вазири билан учрашувида, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги воқеаларни кўздан кечириб, стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ислом мамлакатлари ўртасида бирлик ва яқинликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.
(last modified 2026-06-24T11:06:28+00:00 )
июн 24, 2026 15:21 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи босим ва таҳдидларга қарши кучли турди
    Эрон халқи босим ва таҳдидларга қарши кучли турди

Эрон президенти Покистон Бош вазири билан учрашувида, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги воқеаларни кўздан кечириб, стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ислом мамлакатлари ўртасида бирлик ва яқинликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.

Эрон телерадиокомнияси сайтига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Покистонга олий мартабали делегация бошчилигида ташриф буюрган Эрон Исломо Республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Бош вазир Шаҳбоз Шариф билан учрашиб, икки томонлама энг муҳим масалалар, минтақаваий ўзгаришлар, иқтисодий  ҳамкорлик, халқаро майдондаги долзарб тенденциялар юзасидан фикр алмашди.

Эрон президенти АҚШ ва сионистик режим томонидан Эрон халқига қарши яқинда жорий этилган урушга ишора қилиб, шундай деди: улар ҳеч қандай қоида ёки рамка асосида юртиимзга ҳужум қила олмайдилар, аммо шунга  қарамай, Эронни босиб олдилар ва бу ҳужумларда Олий Раҳбардан ташқари қўмондон ва амалдорлар, кўп сонли фуқароларва тинч аҳолини, жумладан 168 нафар бегунҳғ болалар шаҳид бўлдилар.

Пизишкиён шунингдек, бу жиноятларни содир этганлар ёлғон  билан демократия ҳақида гапирмоқдалар ва бугун минтақадаги ишончсизлик ва беқарорликнинг асосий  сабаби сионистик режим эканлиги ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ исботланди.

Душманларнинг Эрон халқининг иродасига қарши мағлубиятга учраганига ишора қилган Пизишкиён деди: "улар Эрон бир неча кун ичида парчаланади ва баъзи мамлакатларда амал қилган моделни бизнинг мамлакатимизга қарши ҳам татбиқ эта оламиз. ўдеб ўйлашди".

Эрон Ислом Республикаси президенти сўзида давом этди: "Улар қўрқоқларча ҳаракатлар, жумладан инфратузилма ва тинч аҳолини нишонга олиш орқали мамлакатимизни  фалаж қилиб, уни тиз чўктиришга ҳаракат қилдилар, аммо Эроннинг мислсиз қатъияти туфайли ўз мақсадларига эриша олмайдилар, деб маълум қилди.

Эрон Ислом Республикасининг бўлажак музокараларда ўз ваколатлари таркибий қисмларида қатъийлигини таъкидлаб, Пизишкиён, қўшимича қилиб айтди: " Баллистик ракеталар бўйича ҳеч қандай музокара ўтказилмаган ва ҳеч қандай музокара ҳам бўлмайди".Биз АҚШга ишонмаймиз, чунки музокаралар йўлида кетаётганимизда бизга икки марта ҳужум қилишди. Ваҳолангки биз доимо мулоқот ва тинчликка тайёрмиз ва тайёр эдик.

У сўзларининг бошқа қисмида, Эрон Ислом Республикаси ҳеч қачон ноқонуний ва ғайриқонуний талабарга бош эгмайдиганини таъкидлаб деди: Биз яқинда имзоланган келишувга содиқмиз ва Эрон халқи ва инқилобнинг олий раҳбари бу асосга рози. Агар бошқа томон ҳам ўз мажбуриятларига содиқ қолса ва келишилган доиралардан ошмаса, Эрон Ислом Республикаси ҳам ўз мажбуриятларини бажаради.

Ушбу учрашувда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Эрон Ислом Республикаси президенти ва олий мартабали делегациянинг Исломободда ҳозираланган мамнунлигини билдирди ва шундай изҳор этди: Исломобод келишуви ва уруш тугаганидан сўнг Эрон Ислом Республикасининг олий мартабали делегациясининг мамлакатимизда бўлиши жуда қадрли ва азиздир.

Шаҳбоз Шариф Покистон воситачилиги билан яқинда эришилган келишувга тўхталиб, "Эришилган келишув тинчлик учун жуда яхши имконияти яратди ва фелдмармал Осим Мунирнинг ўт очишни тўхтатиш келишувини шакллантириш ва англашув меморандумини имзолашдаги роли жуда муҳим ва ҳал қилувчи бўлди, деди.

Покистоннинг Эрон Ислом Республикасининг мудофаа қудратини қўллаб-қувватлашига урғу берган Шаҳбоз Шариф шундай деди: "Имзоланган англашув меморандумида Эроннинг баллистик ракеталари масаласи тилга олинмаган ва бу борада асосан музокара ўтказиш ниятини йўқ этди".