Покистон Бош вазири: Эрон ва АҚШ ўртасидаги тарихий Исломобод келишуви кучга кирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99898-Покистон_Бош_вазири_Эрон_ва_АҚШ_ўртасидаги_тарихий_Исломобод_келишуви_кучга_кирди
Покистон Бош вазири ўз хабарида Эрон ва АҚШ ўртасидаги тарихий Исломобод келишуви икки давлат президентларининг имзоси билан кучга кирганини таъкидлади.
(last modified 2026-06-18T11:20:07+00:00 )
июн 18, 2026 15:58 Asia/Tashkent
  • Покистон Бош вазири: Эрон ва АҚШ ўртасидаги тарихий Исломобод келишуви кучга кирди
    Покистон Бош вазири: Эрон ва АҚШ ўртасидаги тарихий Исломобод келишуви кучга кирди

Покистон Бош вазири ўз хабарида Эрон ва АҚШ ўртасидаги тарихий Исломобод келишуви икки давлат президентларининг имзоси билан кучга кирганини таъкидлади.

ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди: бугун АҚШ ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида тарихий " Исломобод" ўзаро англашув меморандуми" электрон шаклида имзоланганини фахр билан эълон қиламан.

Мазкур англашув меморандуми икки давлатнинг ҳурматли раҳбарлари томонидан имзоланган ва мен ҳам воситачи сифатида мақуланганман. Ушбу битимнинг тегишли ҳукуматларнинг энг юқори даражасини имзоланиши ҳар икки томоннинг ушбу низони дипломатик йўл билан ҳал қилишга интилишидан далолат беради.

У шунингдек Исломобод меморандуми зудлик билан кучга киради ва биринчи қадам сифатида Эрон Ислом Республикаси Ҳурмуз бўғозини қайта очади. АҚШ эса денгиз блокадасини дарҳол бекор қилади, деб изоҳлади.

Шаҳбоз Шариф ўз сўзларида, мен Эрон Ислом Республикаси Олий Раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий ҳазратларига ҳамда Эрон президенти Масъуд Пизишкиёнга тинчлик йўлига киришга кўрсатган зукколик, узоқни кўра билиш ва сиёсий зийракликлари учун чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик билдираман, деб қўшимча қилди.

Мен Эрон музокарачи гуруҳи, жумладан Муҳаммадбоқир Қолибоф, Сайид Аббос Ароқчи ва Исакндар Муманийларнинг ҳаракатларини ҳам қадрлайман, уларнинг сабр-тоқати, қатъийлиги ва конструктив ҳамкорликка содиқлиги ушбу келишувга эришишга муҳим рол ўйнайди, деб маълум қилди.

АҚШ ва сионистик режим томонидан Эронга қарши жорий этилган урушни тугатиш тўғрисидаги англашув меморандуми матни пайшанба куни 18 июн кунида рақамли шаклда ва Эрон ва АҚШ президентлари Пизишкиён ва Трамп иштирокида онлайн шаклда имзоланди.