июн 30, 2024 12:41 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг ҳаракатларига жавобан; Россия ўрта масофага учувчи ядровий ракетасини ишлаб чиқаришни бошлайди
    АҚШнинг ҳаракатларига жавобан; Россия ўрта масофага учувчи ядровий ракетасини ишлаб чиқаришни бошлайди

Россия президенти АҚШнинг ўрта масофали ядровий ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштириш борасидаги ҳаракатларини танқид қилиб, Вашингтоннинг ҳаракатларига жавобан, Москва ҳам ўрта ва қисқа масофага учувчи ядровий ракеталарни ишлаб чиқаришни бошлаши кераклигини айтди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кеча бу мамлакат Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувида,  АҚШ бир неча йил олдин ёлғон баҳона билан Ўрта масофаи ядровий кучлар  (INF)  шартномасиданн чиққанини билдирганини тилга олиб,  Вашингтон  эндиликда бу ракеталарни Европада ишлаб чиқармоқда ва жойлаштирмоқда деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Путин ўз сўзларида Россия энди ўрта масофага учувчи ракета ядровий комплексларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши зарур деб таъкидлади.

1987 йил июнь ойида, АҚШ ва Россия  Вашингтон шаҳрида " Ўрта масофага учувчи ядровий ракеталарни тақиқлаш" тўғрисидаги шартнома имзолашди. Мазкур шартнома  1988 йил июнь ойида кучга кирди. Шартнома АҚШ ва Россияга баллистик ва қанотли ракеталарни жойлаштиришни тақиқлади. Мазкур шартноманинг мақсади 500 дан 100 гача ва 1000 дан 5500 километргача бўлган ядровий қанотли ракеталарни ва уларинг  учириш платформаларини йўқ қилиш эди.  Аммо АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп  2017-йилнинг март ойида мамлакат ўрта масофали ядровий кучлар  (INF)  шартномасидан бир томнлама чиқишини эълон қилди.

Ёрлиқ