Ҳиндистон яна бир ядровий ракеталарини синовдан ўтказди
(last modified Wed, 13 Mar 2024 11:06:28 GMT )
март 13, 2024 16:06 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон яна бир ядровий ракеталарини синовдан ўтказди
    Ҳиндистон яна бир ядровий ракеталарини синовдан ўтказди

Ҳиндистон Бош вазири кеча Деҳли ҳукумати армияси янги қобилиятга эга ядро ракетасини синовдан ўтазганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кеча ядровий каллакни ташиш қобилиятига эга ракетани синовдан ўтказилганини эълон қилиб, " биз мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилотимиз мутахассилари ва омилларини ушбу янги ракетани лойиҳалаштиргани билан фахрланамиз" деб таъкидлади.

 У ўз сўзларида ракета ҳақида бошқа тафсилотларни тилга олмади. Айтиш керакки Ҳиндистоннинг қўшниси ва анъанавий рақиби Покистон давлати эса  Ҳиндистоннинг янги ракета синовига ҳозирча муносабат билдирмаган. Ҳиндистон ва Покистон ўзаро 3 марта жанг қилган. Бу ракета эса учта жанговар каллакларни  ташиш имконига эга эканлиги айтилади.

Ҳиндистон мамлакати 1990 йиллардан бери ўзининг ўрта ва узоқ масофали ракета тизимларини ишлаб чиқмоқда. 2 йил олдин яъни 2021 йилда Ҳиндистон  " Агни -5" ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганди. Мазкур ракета ядровий қувватга эга қитъалараро баллистик ракета бўлиб учиш масофаси эса 5 минг километрни ташкил қилади.