май 25, 2023 17:05 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Хайбар стратегик ракетасининг тақдимоти; мудофаа қудрати соясида Эроннинг куайиб боришининг далилидир
    Эроннинг Хайбар стратегик ракетасининг тақдимоти; мудофаа қудрати соясида Эроннинг куайиб боришининг далилидир

Хуррамшаҳрни озод этилганлигининг йиллиги ва Каромат даҳасининг муборак айёми билан бир вақтда Эрон мудофаа вазирини иштирокида мамлактанинг Хайбар номли узоқ масофали стартегик ракетасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Хуррамшаҳр ракеталари оиласининг сўнги варианти ва версияси бўлган Хайбар номли Эроннинг ракетаси суюқ ёнилғидан фойдаланадиган ракетаси бўлиб учиш маслфаси  2000 километр,жанговар каллаги вазни 1500 кило бўлиб стратегик хусусиятга эга ббўлишидан ташқари тактик хусусиятларга ҳам эгадир.

Эроннинг Хуррамшаҳр номли ракетасининг муҳим жиҳатларидан бири парвознинг ўрта бошқарувчи ва бошқарув тизимига эгадир. Бу тизим ва бошқарув двигателларини жанговар каллакда қўллаб вазиятни назорат қилиш ва жанговар каллакнинг атмосферадан ташқарида траекториясини тўғрилашга олиб келади ва бу ракетанинг деярли барча бошқарилиши ва бошқаруви ер атмосферасидан ташқарида амалга оширилади.

Бу жиҳатлар ва хусусиятлар эса Хуррамшаҳр ракетаси 4 ёки Хайбарнинг атмосферадаги ҳидояти ва бошқарув тизимининг фаолиятига эҳтиёжсиз бўлишига олиб келади. Шундай қилиб электрон уруш ҳужумларидан бутунлай ўзини ҳимоя қила олади.

Мудофаа қудратини сақлш ва такомиллаштииш  зарурати турли мамлакатлар учун ҳар хил бўлгани  кўриниб турибти ва Эрон мамлакати стратегик мавқеига эга ва доимо ташқи душмналар таҳдиди остидадир. Шунинг учун мамлакатнинг мудофаа қобилиятининг доимий равишда а яхшилаш зарурий бир амрдир.

Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси ҳам бунинг муҳимлигини кўп маротаба таъкидлаб таҳдидарнинг олдини олиш ҳамда, Эрон хавфсизлигини таъминлаш, зарурий бир масаласи сифатида эканлигини буюрганлар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,   2017 йил декабр ойида бир қатор қуролли кучлар қўмондонлари  билан учрашувда: Эрон Ислом Республикаси ҳеч бир мамлакат билан уруш бошқариш ниятида эмас, аммо ўз имкониятларингизни шу даражага оширишингиз керакки душман нафақат, Эронга ҳужум қилишдан қўрқса ва ҳаросга тушса, балки саҳна ва майдонларда Эрон қуролли кучларининг таъсирчан иштироки ва қудрати ҳамда ҳамжиҳатлиги  ҳатто Эрон халқидан таҳдид соясини ҳам узқолаштириши ва олиб ташлаши керак деб эълон қилдилар.

Эрон Ислом республикаси Ироқнинг БААС режими билан уруш тажрибалари ва модерн ҳарбий қуролларини сотиб олиш ва жиҳозлаш соясидаги халқаро санкцияларни ҳисобга олиб минтақақавий ва минтақадан ташқари таҳдидларга қарши мудофаа, ўзини ўзи таъминлаш ёндашувини қабул қилиб баллистик ракеталарининг маҳалий имкониятларини кучайтиришга алоҳида эътибор қарата бошлади.

Шу асосда Эрон ҳар хил турдаги баллистик ракеталарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш орқали превентив ҳаракат ва тўхтатувчанликка эришишда катта мувафаққиятларни қўлга ҳам киритди.

“Шаҳоб”, “Фотеҳ”, “Қиём”, “Имод”, “Сижжил”, “Хуррамшаҳр”, “Дезфул”, “Фотиҳ мубин” ва “Раъд 500” ракеталари Эрон Ислом республикасининг баллистик ракета соҳасида эришган ютуқларидандир. Бу эса мамлакат првентив қудратни янада оширди.

Эрон армиясиниинг ҳар томонлама тайёргарлиги ва имкониятлари айниқса ракета ва ҳарбий дронлар соҳасидаги ривожланиши нафақат мамлакатнинг хавфсизлик ва превентив қудратини оширди балки душманларнинг қўрқув ва ғазабани ҳаб уйғотди. Мисол учун  АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги /Яқин Шарқда/ марказий қўмондонлиги раиси Эрик Корилла ҳам яқинда Эроннинг ракета қудрати ҳақида хавотир билдириб: Эроннинг ҳарбий салоҳияти 5 йил одинга қараганда ошган ва минглаб баллистик ракеталари билан Ғарбий1 Осиёдаги энг катта ва хилма-хил ракета арсегалига эгадир. Эрон шунингдек, Ғарбий Осиёдаги энг катта ва энг қобилиятини дрон ва учувчисиз учоқлар кучидир деб эълон қилди.

Эрон қуролли кучлари жанг майдонларини ҳақиқий тушунган ҳолда мудофаа саноат тармоғидаги фаолиятининг аксарияти  мавжуд технологияларга таяниб уларни такомиллаштириш ва янги технолгияларга эга бўлиш мақсадида режалаштиргани табиийдир. Хайбар узоқ масофали стратегик ракетанинг тақдимоти мудофаа саноатининг ракеталар соҳасидаги сўнгги ютуқларгдан бири ҳисобланади.

Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Оштиёний ҳам бу борада биз қуролли кучларнинг турли соҳаларида ракеталар, учувчисиз учоқлар, радар ва бошқаларни кучайтириш чораларни кўрмоқдамиз ва бундай тақдимотлар давом этади деб айтди.

Ёрлиқ