июн 25, 2024 16:44 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сайловларда максимал иштирок этиш зарурлиги таъкидладилар
    Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сайловларда максимал иштирок этиш зарурлиги таъкидладилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари халқнинг максимал иштироки ва тўғри сайловни миллат ва Ислом республикаси фахри деб баҳоладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун Ғадир ҳайити билан бир вақтда минглаб эронликлар билан учрашиб, солиҳ номзодларнинг хусусиятларини тушунтириб, халқни сайлов участкаларида овоз беришга чақириб,  кучли ва ғурурли  Эрондан манфаатдор бўлган ҳар бир киши ва тузумни  қўллаб- қувватлашга ишонган ҳар бир киши  сайловларда қатнашиши керак деб изоҳладилар .

Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон Ислом республикаси ташкил топган пайтдан то ҳозигача унга қарши душманлик ҳаракаталари давом этаётанига тўхталиб, жанговар ва душманона ҳаракатларни  бартараф этиш  омилларидан сайловларда юқори иштирокни санаб ўтиб, халқнинг иштироки  Эроннинг моҳиятидан бўлиб, мамлакат амалдорларини сайланиши ва тайёрланишини унинг энг муҳим кўринишидир деб қайд этдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий Инқилоб тамойилларига қатъий эътиқод билан фаолият қилишдаги самарадорлик, қобилият ва иштиёқини яхши инсонниг кўрсаткичларидан ҳисоблаб, мана шундай фазилатларга эга бўлган яхши инсон мамлакатнинг барча хилма-хил ва кўп имкониятларидан тараққиёт йўлида фойдаланишга қодир дедилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари ҳам мамлакатнинг муҳим имкониятларидан бирини тилга олиб, кўп сонли ёш ва ўқимишли аҳоли, Эроннинг туғма ақл ва истеъдодли, улкан ва хилма-хил конлари. географик  жойлашуви, узоқ сув чегаралари , кўп қўшнилар. йирик минтақавий  бозорлар, 80 миллион ички бозор, иқлим хилма-хиллиги, теимир йўл ва йўл тармоғи, техник ёшларнинг уй-жой, йўл, тўғон ва саноат, эркин савдо зоналари ва маданий- цивилизация  мероси каби қобилиятлари мамлакат имконияларидан биридир деб қўшимча қилдилар.

Инқилоби раҳбар

 

Оятуллоҳ Хоманаий  Ислом Республикаси ажнабийларга таянмасдан, уларнинг маккорлик ва қийинчиларга қарамай, Аллоҳнинг марҳамати билан тараққиётига эришганини таъкидлаб бегоналарга кўз юмишни миллий жасорат ва мустақиллик белгиси сифатида баҳолаб бу икки жиҳатга қарамасдан Эрон миллати ўз қобилияти, шахсияти ва қудратини намойиш қилгани ва дунёда ҳурмати ортиб бораётанини эълон қилдиар.

Айрим одамларининг " маҳаллий  имкониятлардан урғу бериш" дан мамлакат бўйлаб қўрғон қуриш ва дунё билан алоқани узиш" гача бўлган илюзия ёки нотўғри  талқинига  ишора қилган Инқилоб раҳбари дедилар:  Эрон Ислом республикаси бошиданоқ бир-икки истиснодан ташқари бутун дунё билан боғланишга интилди.

Инқилоб раҳбари кучли вағурурли Эрон" шиорига ишора қилиб, кучли бўлишнинг илмий-техникавий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатлари ҳам борки унинг энг  муҳим жиҳатларидан бири сиёсат ва сайлов соҳасида иштирок этишдир деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари  ўз сўзларида, тақводорлар пешвоси бўлган Ҳазрат Али /а/ фазилатларини баён қилишда давом этиБ халқ ҳукумати, халқ ва ҳукмдорнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқларига чуқур эътиқодни муъминлар амирининг /Ҳазрат Али/ фазилариларидан бўлганини эслатиб биз ўз пешвомиз ва а имомимиздан ва Қуръон оятларидан исломнинг тўлиқ халқчиллигини ўргандик, аммо айримлар Эрон  Ислом республикаси сайловлар, демократия в халқчилликни Ғарбдан ўрганган деган иддаолари билан нотўғри гаплар айтишмоқда деб аниқлик киритдилар.\

Ёрлиқ