Инқилоб раҳбари 6 нафар олий мартабали олий қӯмондонларни тайинладилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100372-Инқилоб_раҳбари_6_нафар_олий_мартабали_олий_қӯмондонларни_тайинладилар
Ислом Инқилоби олий раҳбари алоҳида ҳукмларида, қуролли кучлар, қӯриқчилар корпуси ва Эроннинг мустазъифин ё муҳтожлар басижи( ташкилоти) да 6 нафар олий мартабали қӯмондонларни тайинладилар.
(last modified 2026-08-11T05:09:35+00:00 )
август 11, 2026 09:50 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари 6 нафар олий мартабали олий қӯмондонларни тайинладилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари алоҳида ҳукмларида, қуролли кучлар, қӯриқчилар корпуси ва Эроннинг мустазъифин ё муҳтожлар басижи( ташкилоти) да 6 нафар олий мартабали қӯмондонларни тайинладилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон олий қӯмондони, Ҳазрат Оятуллоҳилузмоъ Сайид Мужтабо Ҳусейний Хоманаий, алоҳида ҳукмларида, Эрон қуролли кучларининг 6 нафар олий мартабали қӯмондонлари ва бошлиғларининг маъмурияти ва масъулиятини тайинладилар.

Ушбу ҳукмлар асосида, генерал, пилот,қӯриқчи Али Абдуллоҳий Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси ва генерал Каюмарс Ҳайдарий Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси ӯринбосари лавозимларида тайинланди.

Шунингдек генерал Аҳмад Ваҳидий генерал армия унвонини олиб, Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпусининг бош қӯмондони ва генерал Мустафо Эзадий Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси қӯмондони ӯринбосари бӯлди.Инқилоб раҳбари ҳукмлари- фармонлари давомида Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси денгиз кучлари қӯмондонлиги адмирал қӯриқчи Али Узмоийга ва Эрон мустазъифин басижи ташкилоти бошқаруви ҳужатулислом вал муслимин Ҳусейн Тоиб зиммасига топширилди.

Генерал Муҳсин Ризоий Эрон Миллий хавфсизлиги бӯйича олий кенгашида Инқилоб раҳбарининг вакили бӯлди