АҚШ Мудофаа вазирлиги Эроннинг сионистик режимга жавоб бериш қудратини тан олди
(last modified Thu, 18 Apr 2024 09:47:20 GMT )
апрел 18, 2024 14:47 Asia/Tashkent
  • АҚШ Мудофаа вазирлиги Эроннинг сионистик режимга жавоб бериш қудратини тан олди
    АҚШ Мудофаа вазирлиги Эроннинг сионистик режимга жавоб бериш қудратини тан олди

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон матбуот котиби Эрон Ислом республикасининг сионистик режимга қарши ҳарбий жавоб беришга қодир эканлигини тан олди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам сионистик режимнинг Дамашқдаги Эроннинг консулликига ҳужум қилган агрессия ҳаракатларига жавобан Эрон Ислом республасининг ҳарбий амалиётлари кучлилиги ҳақида Эрон томонидан амалга оширилган ҳаракат бу мамлакат ҳудуди ичидан бўлган мисли кўримаган ва кенг тарқатлган ҳужум эди деб тан олди.

Пентагон баёнотининг бошқа қисимда, АҚШ мудофаа вазирининг Ғарбий Осиё минтақаси ва жаҳондаги қатор ҳамкасблари билан кенг кўлимли маслаҳатлашувларига тўхталиб, АҚШ минтақавий тарангликни камайтиришга ва кенг кўламли можаронинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда джеб таъкидланган.

Сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди.

Эроннинг жавоб ҳужуми Исроилга қарши жавоб ҳаракати БМТ Низомининг 51-моддасида келтирилган қонуний мудофаанинг ҳақиқиий намунаси эди.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси, Саъид Ирвоний ҳам  Эроннинг ҳарбий аксиламали ҳам  БМТ Низомининг 51-моддасида кўрсатилган  ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амлага ошириши ҳамда сионистик реимнинг такрорий ва низомнинг 2-моддаси 4-бандига мутлақо зид бўлган 1 апрелдаги ҳарибй тажовузига жавобан амалга оширилди деб изоҳлади.

Эроннинг Содиқ ваъда жазо амалиёти констексидаги муҳим нуқта эса АҚШ, Британия ва Франциянинг минтақадаги баъзи давлатлар қатори сионистик режимга Эроннинг дронлари ва қанотли ҳада баллистик ракеталарига қарши кенг кўламли ёрдами эди. АҚШ манбаларидан бирининг тан олишича, 10 та давлат Эрон учувчисиз учоқлари ва ракеталарини тутиб олишга сионистларга ёрдам берган. Аслида сионистик режимга қарши ушбу амалиёт давомида Эрон НАТО ва сионистик режим ва  уларнинг минтақавий иттифоқчилари билан тўқнаш келди.

АҚШ НАТОнинг энг муҳим ва асосий аъзоси сифтида Эрон томонидлан учирилган учувчисиз учоқ ва ракеталарни тутиб олиш ва йўқ қилиш учун барча ҳаво ва ракетага қарши мудофаа воситаларидан фойдаланди. 

АҚШ, Ғарбий иттифоқчилари ва баъзи минтақа давлатлари томонидан сионистик режимга дронлар дронлар, қанотли в абаллистик ракеталарни тутиб олиш учун кўплаб ёрдам коалициясига қарамай,  бу режим ҳам ўзининг барча ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларидан фойдаланди, бироқ амалда Эрон ракеталарнинг сезиларли қисми босиб олинган Фаластиндаги нишонларига тегди.

АҚШнинг таниқли ҳарбий таҳлилчиси Скотт Риттер Эрон ракеталарига қарши дунёдаги энг илғор радарларнинг ишдан чиқиши ҳақида АҚШ Негев чўлида жойлашган ривожанган  AN/TPY-2 радарига эга эканлигига тўхталиб, дунёдаги энг яхши ракетага қарши мудофаа тизими уларни Эрон ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун масъул бўлган сайтини ҳимоя қила олмади деб маълум қилди.

Исроил режими ва унинг иттифоқчилари томонидан Эрон Ислом республкаси томонидан учирилган учувчисиз учоқлар , қанотли ва баллистик ракеталарнинг 99 фоизи тутиб олинган ва йўқ қилингани даъвосига қарамай, ҳақиқат эса бошқача бўлди.

АҚШнинг ABC  телеканал ўз ҳисоботида, Теҳроннинг Тел-авив режимига қарши дрон ва ракета билан биргаликдаги  амалиётидан кейин камида 9 та ракета сионистик режимнинг иккита ҳаво базасига тегиб бу режимга катт азарар етказди деб келтирди.

Содиқ ваъда амалиёти

 

Бу телеканалга кўра, Эроннинг сионистик режимга қарши дрон ва ракета ҳужумидан бир кун ўтиб, АҚШнинг юқори мартабали расмийси Эроннинг камида 4 баллистик ракетаси Негев авибазасига зарба берганини айтди. АҚШнинг бу расмийси ўз сўзларида Эрон ракеталари аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги ва Негев авиабазаси омборига тегиб зарар еткзади деб тан олди.

Хабардор айрим АҚШ амалдорлари ҳам сионистик режимнинг Наватим ҳаво базасига яна 5 та ракета тушгани ва бу ракеталар ҳужуми натижасида  C-130 транспорт самолёти зарар кўргании тасдиқлади.

 Қизиғи шундадирки, Пентагон наттоғи ҳам  Эроннинг сионистик режим жиноятларига қарши ассосий жавоб беришдаги  қударини тан олиши  яна бир марта Эрон Ислмо республикаси сиоинстик режимнинг ҳарбий тайёргарликларига , ҳамда АҚШ ва унинг минтақа ва Европадаги иттифоқчиларининг барча ёрдамларига қарамай,  бу режимга қатъий  ва жиддий зарба беришга  қодирлигини исботлаб берди.

Эроннинг шанба ва якшанба кунлари сионистик режимнинг босиб олинган ерлардаги нишонларига қарши ҳужуми Эроннинг первентив  қудратини қайта тиклаш эди  деб таъкидлади ҳарбий таҳлилчи Скат Рейтар.

У ҳам Содиқ ваъда  жазо амалиётини жуда муваффақиятли сифатида баҳолаб  Эроннинг превентив кучи барқарорлашган. Айтиш мумкинки  амалиёт нафақат Эрон балки бутун дунё учун жуда мувафаққиятли бўлди, чунки Эроннинг превентив кучи ва жиловлаш қудрати энди АҚШ ва сионистик режимни назора қила оладиган ҳақиқатдир.