июн 26, 2024 15:04 Asia/Tashkent
  • Нигерда террорчилик инқирозлар бошланди/ Африка қирғоқлари АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги ўйинларининг такрорланишига гувоҳ бўладими?
    Нигерда террорчилик инқирозлар бошланди/ Африка қирғоқлари АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги ўйинларининг такрорланишига гувоҳ бўладими?

Нигер мамлакати Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, террорчи гуруҳлари томонидан Тассия минтақасидаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужум оқибатида 20 аскар ва бир нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини ва 9 нафар яраланганини маълум қилди.

Порс тудей сайтиинг хабар қилишича,  Ниер мудофаа вазирлиги маълумотларига биноан, бу мамлакат хавфсизлик кучлари  ўнлаб ҳужумчиларини ўлдиришга муваффақ бўлди Бошқа ҳужумчиларни топиш учун ердан ва ҳаводан қидирув ишларни бошлади.

Нигер мамлакати Африканинг соҳилбўйи минтақасида  террорчи гуруҳларга қаршт ҳарбий амалиётларда муҳим рол ўйнайди. Нигер мамлакати Вашингтоннинг Африканинг соҳилбўйи  минтақасидаги ҳарбий  амалиётларида марказий рол ўйнашига ҳам мажбур бўлди. Нигер ўз ҳудудларида йирик АҚШ ҳаво базасини ташкил этишга рози бўлган эди. Нигердаги сиёсий ўзгаришлардан кейин бу мамлакатнинг янги ҳукмдорлари  тезда Ғарб мустамликкачи давлатлари хусусан Франция ва АҚШ  билан ҳарбий алоқаларни узиш учун қадам ташлашди. Бу эса Нигер халқинин  қўллаб қувватлашига олиб келди. албатта. Яқинда Чад ҳам АҚШ аскарарини олиб чиқишни истаган Африка давлатлари гуруҳига қўшилди.

Нигер бош вазири Аli Lamine Zayn бу ҳақда Эрон ва Россия билан ҳамкорлик  туфайли Нигерга таҳдидлар ортида бу давлатнинг АҚШ билан ҳарбий  алоқалари узилган деб айтганди.

Нигер ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий алоқалар АҚШ расмийси Вашингтон ҳукумати қўшинларини қолишини муҳокама қилиш учун Африка давлатларига бориш билан билан таҳдид қилганидан кейин узилди. АҚШ Ғарбий Осиё каби дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам шундай йўлни танлаган.

Ёрлиқ