апрел 17, 2024 15:03 Asia/Tashkent
  • Эроннинг сионистик режимга қарши ракета ва дрон амалиётларига нисбатан глобал миқёсдаги муносабатлар
    Эроннинг сионистик режимга қарши ракета ва дрон амалиётларига нисбатан глобал миқёсдаги муносабатлар

Эроннинг жинояткор сионистик режимга қарши ракета ва учувчисиз учоқлар амалиётлари глобал миқёсда кенг муносабатларга сабаб бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Эроннинг геноцидчи сиоинстик режимага қарши ракета ва ҳарбий дрон амалиётига тўхталиб, бу амалиёт қонуний бўлганини таъкидлади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам  сионистик режимнинг Дамашқдаги Эрон элчихонаси консуллик бўлимига қилган ҳужуми ҳақидаги изоҳида, Ғарбий Осиёдаги тарангликларда фақат сионистик  режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва бу режимнинг бошқа етакчилари айбдор деб айтди.

Туркия президенти, сионистик режим бош вазирини минтақавий уруш яратишга уринишда айблаб, Нетаняҳу ҳокимияда қолиш учун Ғазодаги урушни узайтирмоқда деб таъкидлади.

Покистон Мудофаа вазири, Хожа Осиф ҳам, Эроннинг ҳар қандай ташқи тажовузига қарши  туришга тайёрлигини таъкидлаб, Эроннинг геноцидчи сионистик режимга қарши ракета ва дрон амалиёти Эроннинг қонуний ҳуқуқи эди ва сионистик режимнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати сиоинстик режимга зарар келтиради деб қўшимча қилди.

Сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихонасининг консуллик  бўлимига ҳужуми мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузиш демакдир, шу боис Эроннинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қарши қатъий жавоб  мутаносиб мудофаа джавоби ва  бу мамлакатнинг қонуний ҳуқуқи эди деб  қўшимча қилди Покистон мудофаа вазири.

Британия парламенти аъзолари Жорж Галуви ҳукумат ва парламент аъзоларининг қўшма йиғилишида Британия бош вазири Риши Сонакка Эроннинг Исроил режимига қарши жазо ҳужуми ҳақида гапириб,  Эрон БМТнинг 51 моддасига асосан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эди ва бу ҳуқуқидан Исроил режимига ракета ва дрон ҳужумидан фойданланди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ