апрел 22, 2024 16:33 Asia/Tashkent
  • Канъоний : \
    Канъоний : \"Содиқ ваъда\" амалиёти Эрон дипломатияси ва армияси ўртасидаги яқин мувофиқлаштиришни намоён этди

Эрон ТИВ матбуот котиби, "Содиқ ваъда" жазо амалиётини амалга оширишда дипломатия аппарати ва Эрон қуролли кучлари бош штабининг мувофиқлаштириши Эрон учун глобал миқёсда жуда ёрқин натижага сабаб бўлди деб айтди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эроон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий бугун мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида, Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлинмаси биносига қарши сиоинстларнинг уюштирган терактига тўхталиб Эроннинг бу жиноятни қоралаш учун халқаро каналларга интилаётганига ишора қилар экан  БМТ Низомномасига амал қилган аъзто сифатида Эрон тажовузкорни ўзининг ҳудудий яхлитлиги учун халқаро механизмларга жазоламоқи бўлганини исботлади, аммо АҚШ ва бошқа бир қанча давлатларнинг аралашуви билан Хавфсизлик кенгаши ўз вазифасини бажара олмади ва ниҳоят Эрон тажовузкорни қонуний ҳаракат билан жазолади деб таъкидлади.

Носир Канъоний  Вашингтон ҳукумати Ғазо секторида уруш бошланганидан бери,  бу инқирознинг бир қисми бўлиб келгани ва агар АҚШнинг чексиз ёрдами бўлмаганида сионистик режим Фаластин халқига бир кун ҳам ҳужум қила олмаслигига ишора қилиб  АҚШнинг сионистик режимга берган улкан молиявий ёрдами бу жиноятчи режим учун мукофотдан бошқа нарса эмас деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби сўзларининг бошқа қисмида, Эрон ўзининг барча дипломатик кучини миллат ҳуқуқларини таъминлаш учун ишлатди ва айниқса АҚШнинг шафқатсиз санкцияларини бекор қилиш масаласига қаратди. АҚШ дипломатияни инобатга олмади ва унинг европалик ҳамкорлари ўз мажбуриятларини бажара олишмади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ