май 02, 2024 14:04 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати Фаластинга қарши урушга алоқадор АҚШнинг 7 шахси ва 5 ташкилотига санкция жорий қилди
    Эрон мамлакати Фаластинга қарши урушга алоқадор АҚШнинг 7 шахси ва 5 ташкилотига санкция жорий қилди

Эрон ТИВ ўз баёниясида, сионистик режимнинг фаластинликлар, айниқса Ғазо аҳолисига қарши шафқатсиз ҳаракатларни қўллаб- қувватлаб, террорчилик ҳаракатларда ҳамда ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда қатнашган АҚШнинг 7 нафар жисмоний шахслари ва 5 ташкилотига нисбатан санкция қўлланганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигинингхабар қилишича, бугун Эрон Исломм республикаси ТИВ чиқарарган баёнотида,  АҚШнинг минтақадаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ва авантюристик ва террорчилик ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги қонунни оширишга мувофиқ, сионистик режимни террорчилик ҳаракатларни амалга оширишда қатнашгани ва уни молиялаштириш ҳамда Фаластин халқига хусусан Ғазо бўлгаси аҳолисига қарши урушда терорризм ва инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишини тарғиб қилиш ва қўллаб қувватлагани учун АҚШнинг 7 нафар жисмоний шахслари ва 5 ташкилотига санкция қўлланган деб эълон қилди.

Эрон ТИВ баёнотида келтирилишча,  Lockheed Martin корпорацияси,  Skydio, Chevron корпорацияси, Kharon компанияси Эроннинг санкциялар рўйхатига киритилган.

Бундан ташқари  АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси, Jeyson Grinblatt (Jason Greenblatt),  American Enterprise таҳлил марказидан бўлган  Maykl Rubin, Эрон ядровий гуруҳига қарши алянс ижрочи директори  Jeyson Brodskiy (Jeyson Brodskiy), демократияни ҳимоя қилиш фонди раиси  Klifford D. Mey,  АҚШ армияси махсус амалиётлар кучлари қўмондони  General Bryan P. Fenton, АҚШ денгиз флотининг бешинчи гуруҳи қўмондони  Bred Kuper,  ва  RTX  қурол компаниясининг бош директори Greg Hayes (Gregori J. Hayes),  Эрон томонидан санкицяланган шахслардандир.

Эрон ТИВ баёнотида шунингдек,  Эрон Ислом республикаси инсон ҳуқуқлари борасидаги  халқаро мажбуриятларига мувофиқ, ҳамда терроризм ва тероризмни молияштирилишига қарши курашида бу айниқса АҚШ давлат террорзимига қарши курашда юқорида қайд этилгган жисмоинй шахслар ва муассасаларга нисбатан санкцияларни қўллайди деб таъкидланган.

Ёрлиқ