Эрон давлати АҚШнинг юқори лавозимдаги расмийларига қарши санкция жорий этди
(last modified Wed, 20 Jan 2021 08:32:14 GMT )
Январ 20, 2021 13:32 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати АҚШнинг юқори лавозимдаги расмийларига қарши санкция жорий этди
    Эрон давлати АҚШнинг юқори лавозимдаги расмийларига қарши санкция жорий этди

Эрон ТИВ наттоғи, Эрон ислом жумҳурияти давлати ва унинг фуқароларига қарши террорчилик ва инсониятга зид ҳаракатларда рол ўйнагани ва аралашгани сабаб АҚШнинг айрим етакчи лавозимдаги расмийларига қарши санкция қўлланганини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом республикаси Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, ўз сўзларида, Эрон ТИВ-и мамлакат парламенти томонидан тасдиқланган АҚШнинг минтақадаги инсон ҳуқуқларини паймол этиши, террорчилик ва провакацион ҳаракатларига қарши курашиш тўғрисидаги қонунини амалга оширишда, АҚШ томонидан минтақавий ва халқаро тинчлик -хавфсизликка жиддий таҳдид туғдирадиган  терроризмни ҳимоя этилиши  кенгайтирилиши ва террорчилик жиноятлар содир этилиши, ҳамда  Халқаро ҳуқуқ принсиплари ва қонунлари шу жумладан инсон ҳуқуқларини бузилиши сабаб,  Вашингтон давлатининг бир қатор расмийлари номини Эрон ислом республикаси санкциялари рўйхатига киритди деб таъкидлади.

 Саъид Хатибзода, бугунги кундан бошлаб,  Дональд Трамп, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео, собиқ мудофаа вазири Марк Эспер, мудофаа вазирлиги бошлиғи Кристофер Миллер, молия вазири Стивен Минучен, ЦРУ- Марказий разветка агентлиги раиси Жина Ҳеспел, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон, Эрон ишларидаги АҚШ ТИВ-нинг собиқ махсус вакили ва Эронга қарши ҳаракатлар гуруҳининг собиқ раиси Браян Ҳук, Эрон ишларидаги АҚШ ТИВ-нинг махсус вакили Элион Абрамз ва АҚШ ташқи бойликларини назорат этиш идораси масъули Эндрю Гоки-ларга қарши қўлланган санкциялар кучга киради деб изоҳлади.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек,  Эрон уларга қарши санкция жорий этган бу шахслар,  эронлик генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ҳамроҳларини террор этиш, терактга буйруқ бериш,  Эронга қарши террорчи гуруҳларни ташкил қилиш ва қўллаб- қувватлаш,  террорчи гуруҳларни  ташкиллаштириш,  молиялаштириш, қурол билан таъминлаш ва ҳарбий таълим бериш, сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши босқинчилиги ва жиноятларини тўлиқ қўллаб- қувватлаши, айниқса  сионистик режимнинг эронлик олим Муҳсин Фахрийзодани террор этишдаги жиноятларини ҳимоя қилишгани сабаб,  Эроннинг санкциялар рўйхатга киритилганини эълон қилди.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида, Эрон ислом республикаси ҳукумати ва халқига қарши золимона, ноқонуний ва  бирёқлама санкциялар жорий қилиш, эронликларнинг ҳаётига зарба бериш, жумладан уларни дори, озиқ -овқат, тиббий хизматлар ва тажҳизотарлардан фойдаланиши йўлига тўсиқлар яратиши,  минтақадаги репрессив  режимларни қўллаб- қувватлаш, бу режимларни Яман халқига қарши уруш жиноятлари ва инсониятга зид ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш,  Мунофиқин террорчи гуруҳи билан  фаол ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш ва бу гуруҳчанинг Эрон давлати ва фуқароларига қарши турли терактлар содир этиши учун сиёсий, таблиғотий ва маданий жиҳатлардан ҳимоя қилиш каби масалалар Теҳрон давлатини АҚШлик бу шахзларга қарши санкция қўллаганининг бошқа далилларидандир деб аниқлик киритди.