апрел 30, 2024 13:05 Asia/Tashkent
  • Канъоний: талабаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш АҚШни инсон ҳуқуқлари хусусида икки стандартли ёндашувининг далилидир
    Канъоний: талабаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш АҚШни инсон ҳуқуқлари хусусида икки стандартли ёндашувининг далилидир

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ ҳукумати полицияга университет муҳитида зўравонлик билан муомала қилишга рухсат бериб инсон ҳуқуқлари шиорларига икки томонлама ва икки стандартли ёдашувини кўрсатди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  кеча журналистлар билан бўлиб ўтган ҳафталик матбуот анжуманида,  АҚШда талабалар эътирозларининг полиция томонидан зўравонлик билан бостирилишини кескин қоралади.

АҚШ университетларида содир бўлган нарса,  Фаластин масласига нисбатан дунё жамоатчилиги фикрининг  уйғонганини ҳамда АҚШ ва айрим Европа ҳукуматлари кўмагида босқинчи сионистик режим томонидан Ғазода геноцид қилинатёганига нисбатан халқларнинг ғазабининг чуқурлиги ва кўламини яққол намоён этди эълон қилди.

Канъоний шунингдек, Эрон Ислом Республикасининг Ғазо секторидаги урушни тугатиш бўйича БМТ ва бошқа кўплаб минтақавий ва халқаро форумларидаги дипломатик саъй-ҳаракатларига ишора қилиб,  Эрон  илгаригидек  сионистик режимнинг Ғазодаги урушни тўхтатмагунича дипломатик саъй-ҳаракатларини давом эттиради деб  аниқлик киритди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни илгари суриш, Теҳрон ва Москва ўртасидаги муносабатлар жуда яхши ва тўғри йўналишда ривожланиббоарётгани ҳақида ҳам гапирди.

Носир Канъоний  матбуот анжуманида Эрон ва Саудия Арабистони  ўртасидаги ақлааррга ҳам тўхталиб, Теҳрон ва Риёз ўртасидаги икки томонлама муносаатлари ўз табиий йўналишида ривожланмоқда ва  икки томона ўртасидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар  ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий даражада давом этмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ