Машҳур АҚШлик курашувчи ўқиган университет ҳам Исроилдан капитални олиб чиқишни режалаштирмоқда
Муҳим бир келишувга асосан қўмиталардан бири инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ва ёки Фаластин ерларини босиб олишдан фойда кўрувчи компанияларидан сармоя ва капиталларини қайтариб олиш учун университетдаги инвестициявий сиёсатини кўриб чиқишга киради.
Олимпиядаги Эвергрин штати коллежида норозилик намойишчилари маъмурлар билан келишувга эришдилар ва унга асосан Фаластин ерларини босиб олишдан фойда кўрувчи компаниялардан воз кечишни кўриб чиқиш кўзда тутилади.
Бу воқеа Эвергринни норозилик билдираётган талабалар ва университет маъмурлари ўртасида келишувга эришилган бир гуруҳ университетлар жумладан Браун ва Шимолий -ғарбий университетлараъзосига айлантирди.
Айни пайтда талабалар ва профессор-ўқитувчилар университатлари жумладан Вашингтон университети ҳам худди шундай митинг ва норозилик намойишлар уютиришди. UCLA, Колумбия университети ва бошқа универсиетлар талабалари ва ўқитувичлари ҳибсга олинди ва уларнинг намойишлари полиция томонилдан ҳужумга учради.
АҚШ полициясининг бошқа университатларидаги ҳатти-ҳаракатларидан фарқли улароқ,митинг ўзтказилган бир ҳафта давомида ушбу коллежда ҳеч бир талаба ҳибсга олинмади, ҳеч бири полиция томонидан таъқиб қилинмади ва ҳеч бир талаба судга келтирилмади.
Эвергрин университетининг аҳамияти Исроил жиноятларига қарши машҳур ва таниқли АҚШлик курашувчи Рейчел Кури ушбу университетда таҳсил олгани билан боғлиқ. 23 ёшли Reychel Korri 2003 йилда Ғазо билан чегарадош Ррафаҳ шаҳрида фаластинликлар уйларини вайрон қилишдан қутқариш учун Фаластинга боради амм Исроил аскарлари уни булдозер билан энг жиноий ва ваҳшиёна шаклда босиб ўлдиришади.