Яман расмийси: Агар АҚШ аралашса, Бобул-Мандабни бутунлай ёпамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100710-Яман_расмийси_Агар_АҚШ_аралашса_Бобул_Мандабни_бутунлай_ёпамиз
Яман Мудофаа вазирлигининг ҳарбий маслаҳатчиси АҚШ аралашган тақдирда Вашингтоннинг минтақадаги манфаатлари нишонга олинишини айтди.
(last modified 2026-09-26T09:45:28+00:00 )
сентябр 26, 2026 13:16 Asia/Tashkent
  • Яман расмийси: Агар АҚШ аралашса, Бобул-Мандабни бутунлай ёпамиз

Яман Мудофаа вазирлигининг ҳарбий маслаҳатчиси АҚШ аралашган тақдирда Вашингтоннинг минтақадаги манфаатлари нишонга олинишини айтди.

Парс Тудей хабар қилади: Яман Мудофаа вазирлигининг бригада генерали ва ҳарбий маслаҳатчиси Обид Муҳаммад ас-Савр Франс Пресс ахборот агентлигига берган интервьюсида АҚШ Яман урушига ҳарбий аралашса ёки Вашингтон Бобул-Мандаб бўғозини назорат қилишга уринса, Яман бу ҳаракатга қарши туриши ва АҚШнинг минтақадаги манфаатларини нишонга олиши ҳақида огоҳлантирди.

Обид Муҳаммад ас-Савр шундай деди: «Агар АҚШ ўз флотилияси билан ҳарбий аралашишга журъат этса ёки Бобул-Мандабни назорат қилишга уринса, бу бизнинг қизил чизиғимиз бўлади ва биз бу йўлда курашамиз».

У қўшимча қилди: Агар АҚШ Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлаш учун ҳаракатга тушса ва Риёдга ҳаво ҳужумлари ёки ҳаво ёрдами берса, «АҚШнинг атрофимиздаги барча манфаатларини нишон деб ҳисоблаймиз ва ҳеч қандай истисно қилмаймиз».

Ас-Савр шунингдек, бундай шароитда Бобул-Мандаб АҚШ кемалари учун бутунлай ёпилишини таъкидлади.

Бу Яман ҳарбий расмийси интервюнинг бошқа қисмида Эрон билан муносабатлар ҳақида шундай деди: «Эрон биз учун дўст, иттифоқчи ва биродар мамлакатдир, лекин бизга буйруқ бермайди. Биз ўз қарорларимиз ва суверенитетимизда мустақилмиз».

Ас-Савр шунингдек, Саудия Арабистонини Яманга ҳужумлар давом этса, «темир мушт» билан жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.