май 20, 2024 14:23 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари ҳамдардлик мурожаатида Эрон президенти ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлиши муносабати билан оммавий мотам эълон қилдилар
    Инқилоб раҳбари ҳамдардлик мурожаатида Эрон президенти ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлиши муносабати билан оммавий мотам эълон қилдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий ўз мактубида, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегациянинг шаҳид бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича,  Ислом Инқилобининг олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун душанба куни қилган мурожаатида вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён , Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Валий фақиҳ вакили ҳужжатулислом вал муслимин Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий ва уларнинг азиз ҳамроҳлари шаҳидлиги муносаати билан чуқур тасаллият билдирдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг таъзия матни қуйидагича:

بسم الله الرّحمن الرّحیم ،

انا لله و انا الیه راجعون

Мужоҳид олим, малакали ва меҳнаткаш президент ,  Имом Ризо /а/ ходими, жаноб ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Иброҳим Раисий ва у зотнинг азиз ҳамроҳлари / ризвонуллоҳи алайҳим/ шаҳид бўланликлари ҳақидаги аччиқ хабарни катта қайғу ва афсус билан олдим.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ўз мурожаатида бу бахссиз ҳодиса хизматга уриниш пайтида юз берди. Бу олижаноб ва фидоий инсоннинг қисқа муддат президентлик даврида ҳам, унгача ҳам бутун масъулияти даври тўлиқ халққа , юртга, ислом динига хизмат қилиш  йўлида тинимсиз саъй -ҳаракатлар билан ўтди деб айтдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек азиз Раисий чарчоқни билмасди. Бу фожиали воқеада Эрон халқи самимий ва қадрли хизматкоридан айрилди. У учун Аллоҳнинг розилигига далолат қилувчи яхшилик ва одамларнинг розилиги ҳамма нарсадан устун эди. Бинобарин, унинг баъзи ёмон ниятли кимсаларнинг  ношукрлиги ва масхараларидан чекиши ва ғазабланиши уни  ишларни яхшилаш ва ислоҳ қилиш учун кечаю кундуз ишлашига тўсқинлик қилмади деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари ўз тасалият мурожаатида ушбу жиддий ва қайғули воқеада Табризнинг машҳур ва ҳурматли жума имоми ҳужатулислом вал муслимин Ол Ҳошим, мужоҳидлар ва фаол ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амри Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбойжон виляотининг инқилобий ва тақводор губарнатори Молик Раҳматий каби таниқли шахслар  ва парвоз гуруҳи ва бошқа ҳамроҳари ҳам шаҳид бўлиб илоҳий раҳматга қўшилдилар деб маълум қилди.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси қўшимча қилиб айтдиларки, 5 кунлик мотам эълон қиламан ва азиз Эрон халқига ҳамдардик билдираман. Конституциянинг 131 -моддасига мувофиқ, Муҳаммад Мухбир ижро ҳокмиятинини бошқариш лавозимига тайинланди. Кўпи билан  50 кун ичида қонун чиқаручи ва суд ҳокмиятлари билан янши президентни сайлашни келишиб олиши шарт.

 Эслатиб ўтамиз, кеча якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган  делегацияни олиб кетаётган вертолёт бу минтақанинг Варзақон ҳудудига ноқулай об-ҳаво шароити сабабли тўғондан Табриз нефтни қайта ишлаш заводига жўнаб кетаётганида аварияга учраб қулаб тушди.

 Вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим  Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий  ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.

Ёрлиқ