май 20, 2024 10:18 Asia/Tashkent
  • Вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси президенти ва унга ҳамроҳлик қилган делегация  шаҳид бўлди

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлигидаги делегация Эроннинг шарқий Озарбойжон вилоятининг Варзақон ҳудудида халққа хизмат қилиш учун кетаётганида вертолёт ҳалокати оқибатида шаҳид бўлдилар.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча,  кеча якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган  делегацияни олиб кетаётган вертолёт бу минтақанинг Варзақон ҳудудига ноқулай об-ҳаво шароити сабабли тўғондан Табриз нефтни қайта ишлаш заводига жўнаб кетаётганида аварияга учраб қулаб тушди.

Эрон Ислом республикаси президенти ва унинг ҳамроҳларига ёрдам бериш учун ўнлаб тезкор қутқарув гуруҳлари юборилганига қарамай, туманли об-ҳаво ҳамда ўрмон ва тоғли ҳудуддан ўтиш қийинлиги туфайли ҳалокатга учраган вертолётни топиш ишлари  соатлаб давом этди.

Ниҳоят бугун эрталаб -душанба  20 май куни одамлар ёрдам гуруҳлари ва Қизил Ярим Ой ташкилоти Эрон кузатувчи дронлари ёрдамида ҳалокатга учраган веролёт топилди.

 Вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим  Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий  ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.

Ушбу бахтсиз ва қайғули ҳодисадан кейин Эрон ҳукумати ҳайъати навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.

Эрон ҳукумат делегацияси Эрон Ислом республикасининг буюк ва садоқатли халқига шаҳид президент ва унга ҳамроҳ блўлган шаҳидлар билан видолашув маросимининг вақти ва жойи ҳақида маълумот беради.

 

 

Ёрлиқ