Али Боқирий сионистик режимга қарши исломий ҳукуматларнинг имкониятларини сафарбар қилишни таъкидлади
Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Миср ТИВ раҳбари билан телефон орқали суҳбатида сионистик режимга қарши туриш учун исломий давлатларнинг барча имкоинятларини сафарбар қилиш зарурлигига урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Али Боқирий Каний Миср ТИВ раҳбари Самеҳ Шукрий билан телефон орқали мулоқотида, сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларининг давом этиши ва унинг Рафаҳ шаҳригача кенгайишига ишора қилиб, ислом давлатларнинг барча мавжуд имкониятларидан жумладан, Ислом Ҳамкорлик ташкилоти имкоинятларидан фойдаланан ҳолда Ғазодаги сионистларнинг геноцидини тўхтатиш ва бу минтақага халқаро гуманитар ёрдам жўнатиш жараёнини тезлаштиришга чақирди.
Али Боқирий шунингдек Миср олий мансабдор шахсаларидан Эрон презиженти Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлганлиги муносабати билан Эрон ҳукумати ва халқига таъзия мактублари йўллагани учун миннатдорчлик билдириб, музокараларни давом эттириш ва ўзаро ҳурмат тамойили ва икки халқ манфаатларига асосланган икки томонлама алоқларни тиклаш жараёнини илгари суриш зарурлигини ҳам маълум қилди.
Миср ТИВ раҳбари Самиҳ Шукрий ҳам бу суҳбатда Эрон ва Миср расмийларини алоқаларни қайта тиклаш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш учун конструктив позицияларига тўхталиб, Миср ҳукуматининг ўтган ойлар ҳам саъй-ҳаракатларини Ғазога қарши урушни тўхтатиш ва Ғазо хақига гуманитар ёрдам жўнатиш учун зарур қулайликлар яратишдан иборат эди деб қўшимча қилди.
Эрон ва Миср расмийлари икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни илгари суриш, ҳамда сионистик режимнинг Ғазо секторидаги геницидларни тўхтатиш ва Фаластин халқи азобини камайтириш бўйича маслаҳатлашувлар ҳақида келишиб олишди.