Эрон президентлигига номзодлар билан танишиш ва таблиғотлар жараёни бошланди
Эрон президентлик сайловининг 14-и муддатига муносиб номзодлар номи эълон қилингач номзодларни тарғиб қилиш жараёни бошланди. Президентлик сайлов номзодарини тарғибот ва реклама қилиш сайловга 24 соат қолганига қадар яъни 27 -июн пайшанба кунигача давом этади.
Эроннинг навбатдан ташқари президентлик сайловларида қатнашиш учун 80 нафар номзодларнинг малакаси Конституцияни қўриқлаш кенгаши томонидан текширилгач якшанба куни кечқурун Эрон ИИВ вазирлиги томонидан жаноб Мустафо Пурмуҳаммадий, Саъид Жалиий, Муҳаммадбоқир Қолибоф , Алиризо Зоконий, Амирҳусейн Қозизода Ҳошимий ва Масъуд Пизишкиён сайловда қатнашиш учун малакали шахслар деб эълон қилинди.
Айрим пайтлар Эрон президентлик сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган 6 нафар номзоднинг исм-шарифи бу одамларнинг турли сиёсий доира ва фракциялардан эканлигини кўрсатади. Конституцияни қўриқлаш кенгашининг якуний номзодини таништиришдаи ҳаракати Эрон сайлов муҳитидаги турли хил нутқларнинг хилма-хил сиёсий муҳитини ифодалайди.
Шунингдек номзодларнинг ҳар бири мамлакатнинг муҳим ижроия идораларида кўп йилик тажрибага эга. Шу сабабдан биз Эрон Ислом республикаси президентлик сайловларининг 14-муддатида қатнашаётган эркакларни кўрсаткичлари билан танишамиз.
70 ёшли Масъуд Пизишкиён, олдин Муҳаммад Хотамийнинг иккинчи ҳукуматининг Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб, Исломий кенгаш -парламентида 8,9,10, 11 ва 12 даврларида Табриздан вакиллик қилган. 65 ёшли Мустафо Пурмуҳаммадий 9-ҳукуматининг ички ишлар вазири бўлган. Шунлан сўнг 5 йил Бош назорат ташкилоти раҳбари, 4 ийл адлия вазири бўлган. 61 ёшли Саъим Жалилий бунгача Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ва Ғарб давлатлари билан Эрон ядровий музокаралар гуруҳи раиси бўлган. Бугунги кунда Теҳрон шаҳар мери бўлган 61 ёшли Алиризо Зокоинй 7,8,9 парламентларида Теҳрон шаҳри вакили бўлган. 11-муддатда эса Қум вакили сифатида парламентга сайлаган. Парламентда 4 марталик вакиллик қилган 53 ёшли Сайид Армирҳусейн Қозизода Ҳошимий ҳам 3 йилдан бери 13-ҳукуматда вице-президент ва шаҳидлар ва ветеранлар жамғармаси раиси лавозимда ишлаб келган. 64 ёшли Муҳаммадбоқир Қолибоф эса Ислом Инқилоби коропуси қуруқлик қўшинлар қўмондони, полиция кучлар ва Теҳронн миниципалитети қўмондони бўлишидан ташқари, 12-парламентида Теҳрон халқи вакили сифатида сайланган ва вакилларнинг овози билан парламент спикери этиб сайланган.
Эрон Ислом республикаси президент сайлови тўғрисидаги қонунга асосан, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти уларнинг фамилияси эълон қилинган кундан бошланади ва овоз бериш бошланишига 24 соат қолганда (27-июнь пайшанба куни эрталаб сопт8 да тугайди. 28 июн куни жума куни Эронда муддатдан олдин президентлик сайловлар учну овоз бериш вақт белгиланди, бироқ сайловлар иккинчи турга ўтса, иккинчи босқич 15-июль жума куни бўлиб ўтади. Бу сайлов президент ва унинг делегациясининг авиаҳалокатда шаҳид бўлгани сабабли бир йил эрта ўтказилмоқда.
Эрон ппрезиденти Оятуллоҳ Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жорий йил урдибиҳишт ойининг 30 кунида вертолёт ҳалокатида шаҳид бўлди ва конституциянинг 131 ва 132 моддасига асосан биринчи вице-президенти /Муҳаммад Мухбир/ Ислом Инқилоби олий раҳбари томонидан президент вазифасини бажарувичи ва ижроия ҳокимияти раиси этиб тайинланди. Унга қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти етакчиларинг ёрдами билан 50 кун ичида сайлов ўтказиши топширилди. Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти расмий бошланиши билан бир вақтда , кеча тунда номзодлар вакилларга тегишли кузатувчилар, жумладан Конститцияни қўриқлаш кенгаши вакили, ИИВ вакили, Эрон телерадикомпаниясининг вакиллари, қонуничлик палататаси реклама астурлари учну қръут ташлаши ўтказилди.
Шундан келиб чиқбб биринчи сайлов баҳслар жорий йил 17 июнь бўлиб ўтади ва Эрон телерадиокомпаниячсининг 1 -чи каналида жонли эфирда намойиш этилади.. 20 чи июнь 21 чи июнь ва 24 ва 25 июн кунлари ҳам навбатдаги телебаҳслар учун вақтлар белгилланган.
Инқилоб раҳбари Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий бугун душанба Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинш реҳлатларининг 35 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган ката халқ йиғилишда шаҳид президент Иброҳим Раисийнинг фазилатлари ва хизматларини эъзозлаб, хизмат шаҳидларининг таъзия ва дафн маросимида халқнинг мазмунли ва кенг қамровли иштирокини олқишлаб, бўлажакдаги ўта муҳим сайловлар достони ҳам хизмат шаҳидлари билан видолашув маросимида халқнинг яратган эпоси ва достонининг тўлдирувичисдир деб айдилар. Инқилоб раҳбари ҳар бир сайловдан олдин ва арафасида номзодларга маслаҳат бериб сайловларни АҚШ ва баъзи Европа давлатлари учун шармандали манбаи бўлган одатий ҳолатга ўхшаган ҳокимият курашлари ва ҳақоратли учрашув ва дебатлар саҳнасига айлантиришдан огоҳлантирдилар. Жорий йилнинг 28-июн куни Эрон халқи 14-президентлик сайлови қуттиларида кенг қатнашга ҳолда, 13 -ҳукумат хизматларини қадрлаб, ўз овозлари билан сайланган янги ҳукуматни қўллаб-қувватлаши билдириши кутилмоқда.
Келгуси сайловлар турли сиёсий фракцияларнинг сайлов жараёнида қатнашининг рамзи бўлиб, шубҳасиз Ислом Инқилобининг ғалабасидан сўнг 9-чи президент сайловида 8 тир кунида халқнинг оммавий иштироки учун асос бўлади.