Масъуд Пизишкиён Россия, Ироқ ва Туркия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди
Россия Фелдерацияси президенти Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пизишкиён билан телефон орқали суҳбатида Теҳрон ва Москва ўртасидаги алоқаларнии ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бундан илгари 6-июль шанба куни Масъуд Пизишкиённи Эрон президентлигига сайлангани билан табриклаб мактуб йўллаган Владимир Путин, кеча ҳам Пизишкиён билан телефон орқали мулоқотида яна бир бор уни ғалаба билан табриклар экан, Эрон президенти масъулиятида унга муваффақиятлар тилади.
Телефон орқали бу суҳбатда томонлар Эрон ва Россия ўртасидаги яхши қўшничилик муносатларнинг юқори даражасидан мамнулик билдириб турли соҳалада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар. Владимир Путин ва Масъуд Пизишкиён бу йил бўлажак иш алоқалари жадвали хусусида ҳам келишиб олишди.
Кеча Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид ҳам Эроннинг сайланган презиенти Масъуд Пизишкиён билан телефон орқали суҳбатида, уни президентлик сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклар экан, Эрон ва Ироқ ўртасидаги муносабатлар чуқур, мустаҳкам ва икки халқ манфаатларига мос эканлигини тавсифлади ва ўз мамлакати муносабатларни сақлаб қолиши ва ривожлантириш, ҳамда янги даврда янада кенгроқ ҳамкорлик қилиш учун замин яратишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам Эрон Ислом республикасининг сайланган президенти Маъуд Пизишкиён билан телефон орқали мулоқотида уни бу лавозимга сайлангани билан табриклаб, Эрон ва Туркия ўртасидаги икки томонлар нарсалар, , минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашди.