Дунё давлатлари раҳбарлари ва расмийлари Эроннинг янги сайланган президентига табрик йўлладилар
Дунёнинг турли давлатларидан бир гугуҳ етакчилари ва расмийлари Эрон президент сайловларнинг 14- турида Масъуд Пизишкиённинг ғалабаси билан табриклашди.
Эрон телерадиокомпанпиячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия фудерцияси президенти Владимир Путин Эроннинг сайланган президенти Масъуд Пизишкиёнга табрик йўллаб, уни сайловдаги ғалабаси билан табриклар экан, Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар дўстона ва яхши қўшничиликка асосланганлигини эслатди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пизишкиёнга табрик мактуби йўллаб, уни Эроннинг 14-президентлик сайловдаги ғалабаси билан тариклаб, Боку ҳукумати Эрон Ислом респубилкаси билан муштарак диний ва маданий илдизлар, дўстлик ва биродарлик каби мустаҳкам асосларга қурилган муносабатларга катта аҳамият беради деб изоҳлади.
Сурия республикаси президенти Башор Асад ҳам Масъуд Пизишкиёнга табрик йўллаб, Ислом Инқилоби раҳбари ва Эрон халқини эронликларнинг унга бўлган ишончи ва сайлов жараёнининг муваффақияти билан табриклади.
ШҲТ ҳам ўз баёнотида Масъуд Пизишкиённинг Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади.
Ироқ президенти, Тожикистон президенти, Саудия Арабистон қироли ва валиаҳд шаҳзодаси, Қувейт қироли, БАА ҳокими, Уммон қироли ва бошқа давлатларнинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари Масъуд Пизишкиённинг сайлангани муносабати биоан табриклашди.