Ислом Инқилоби олий раҳбари: шаҳид Раисий ҳукуматлар ва амалдорлар учун бошқарув моделнинг ёрқин намунаси эди
(last modified Sun, 07 Jul 2024 11:19:34 GMT )
июл 07, 2024 16:19 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: шаҳид Раисий ҳукуматлар ва амалдорлар учун бошқарув моделнинг ёрқин намунаси эди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: шаҳид Раисий ҳукуматлар ва амалдорлар учун бошқарув моделнинг ёрқин намунаси эди

Инқилоб раҳбари халқ оммасининг муаммоларини ҳал қилиш йўлидаги тинимсиз ҳаракатлар, ички имкониятларга чуқур ишонч, диний ва инқилобий позициялар эълон қилишда очиқлиқ, тиним билмаслик, умидсизликка тушмаслик, ташқи сиёатда ўзаро ҳамкорлик ва қадр -қимматни ҳурмат қилиш, катта режаларни амлага оширишга фидоийлик. камтаринлик ва бағрикенглик, маънавият ва зикр ва таваккал қилиш шаҳид Раисийнинг ажойиб шахсий ва меҳнат хусусиятлари сифатида баҳоладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  бугун  президент вазифасини бажарувчиси ва 13-ҳукумат аъзолари билан учрашганида, шаҳид Иброҳим Раисий намуна сифатида мамлакат президенти бўлганида ақлий, қалб ва амалий фазилатлар тўпламига эга бўлганди ва уларни амалда ижро қилиш муминлигини ҳам кўрсатди деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари 13-ҳукумат аъзоларининг сўнгги йиғилиши бўлган бу учрашувда 13-ҳукуматни " иш, умид, ва ҳаракат " ҳукумати сифатида атаб, шаҳид Иброҳим Раисий ҳақиқатдан ҳам келажакка умидвор ва ҳақли равишда оптимист эди ва белгиланган мақсадларга эришиш учун қатъий қарорга ҳам эга эди деб таъкидладилар.

У киши ўз сўзларида шаҳид Раисийнинг ажойиб хусусиятларини тушунтириб унинг халққа дўстона муносабатларини жуда муҳим хусусият ва барча амалдорлар учун ҳақиқий намуна бўлганини тилга олиб, шаҳиб Раисий  халқни ҳурмат қилиб, халқ орасида бўлиш билан ҳақиқат ва эҳтиёжларга эътибор бериб, муаммоларни ҳал этиш  ва халқ оммасининг эҳтиёжларини қондиришни ўз режалари ва ишларининг марказига айлантирганди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари шунингдек маиший қобилиятларга чуқур ишончни шаҳид Иброҳим Раисийнинг яна бир ажоийб хусусияти сифатида атаб, Раисий мамлакат муаммоларини ҳал қилиш учун ички имкоинятлар ва қаобилиятларга чуқур ва жиддий ишонганди деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида ижроия ҳокимияти раиси ҳам қатор ақлий, қалб ва амалий фазилатларга эга бўлиши ва ўзининг суверен ва шахсий фаолиятида улара амал қилиши мумкин деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  ҳукумат делегацияси аъзоларига ҳам шаҳид президентга ҳамроҳлик ва ҳамкорлик қилганлари учун миннатдорчилик  билдириб,  ҳукуматнинг барча аъазолари ҳамкорлиги  бўлмаганида бу фаолиятни амалга ошириш ҳам мумкин эмсди деб қайд этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Ибррҳим Раиий ва унга ҳамроҳлик қилган  делегацияни олиб кетаётган вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим  Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий  ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.

Ёрлиқ