Наср ва иззат/Зафар вa шараф/ жума намози; Ислом оламидаги энг муҳим жума намози ҳақидаги уламоларнинг қараши
(last modified 2024-10-15T10:28:03+00:00 )
октябр 15, 2024 15:28 Asia/Tashkent
  • Наср ва иззат/Зафар вa шараф/ жума намози; Ислом оламидаги энг муҳим жума намози ҳақидаги уламоларнинг қараши
    Наср ва иззат/Зафар вa шараф/ жума намози; Ислом оламидаги энг муҳим жума намози ҳақидаги уламоларнинг қараши

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насрулоҳ шаҳид бўлгач,Ислом Инқилоби олий раҳбари имомлик қилган жума намози шунингдек, 1403- ҳижрий -шамсий 13-меҳр куни Теҳронда Эроннинг сионистларнинг жиноятларига раета жавоби, кўплаб арбоблар ва таҳлилчиларни бу кун ислм оламида тарихий сана бўлди дейишига олиб келди. Бу сана Наср жума намози номи билан ҳам машҳур бўлди.

Қум илмий ҳавзасининг юқори даражали устози Муҳаммадҳодий Раҳмоний сўнгги воқеаларни таҳлил қилишда ва ушбу жума намозининг аҳамиятини таъкидлаб, Наср Жума намозининг катта оқими  ислом жамоатчилигининг ишонч ва иродасини кучайтирди  ва душманга муҳим зарбалар берди деб айтди.

Эрооннинг Тойибод тумани аҳл суннат вал жамоат имоми Ғуломнабий Таваккулий  Наср /зафар/ жума намози ҳақида деди: Ислом Инқилоби олий раҳбарининг жума намозидаги хутбалари ва халқнинг бу омон-эсон йиғилишда иштиёқ билан қатнашиши ислом душманларининг маккор режаларини барбод қилди деб таъкидлади.

Эроннинг Кошон шаҳрининг муваққат жума намози имом хатиби ҳам Наср жум намози хутбаларида Инқилоб раҳбарининг қатнашганини сионисик режимга қарши қаршилик фронтининг катта рағбатлантиришига сабаб бўлиши ҳақида гапириб, жума кунги ғалаба ва Наср намози дунё мазлумларига далда берди, мусулмон уммат ўртасида бирдамликни кучайтирди деб маълум қилди.

Қуръони карим муфассири, тақлид пешволаридан бири Оятуллоҳ Жаводий Омулий ҳам Наср жума намозининг улуғвор ўтказилганига тўхталиб уни миллат фахри  сифатида баҳолар экан: душманлар хавф-хатарига қарши хотин-қизлар билан намозгоҳга келган халқ, бу ғурур эмасми? деб қўшимча қилди

Теҳрон муваққат жума имоми-хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий ҳам Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг  Наср жума намозидаги хутбалари таъчирсанлик, кенг қамровлилик ва жиҳодий ҳамда исломий нуқтаи назардан энг юқори чўққида эканлигини тилга олиб халқнинг вилоят фақиҳ ҳокимиятига бўлган ишончини сиёсий эътиқод эмас, балки диний, табиий ва саммиий эътиқоддир деб эълон қилди.

Ёрлиқ