7 октябрь 7 ўн йиллик ўлдириш, сургун ва зўрлашга жавоб бўлди/ Ғарб бу тарих ҳақида ҳеч нима демайди
(last modified 2024-10-20T13:51:48+00:00 )
октябр 20, 2024 18:51 Asia/Tashkent
  • 7 октябрь 7 ўн йиллик ўлдириш, сургун ва зўрлашга жавоб бўлди/ Ғарб бу тарих ҳақида ҳеч нима демайди
    7 октябрь 7 ўн йиллик ўлдириш, сургун ва зўрлашга жавоб бўлди/ Ғарб бу тарих ҳақида ҳеч нима демайди

Йиллар давомида сионистик режим Фаластин ерларининг 60 фоизи дан ортиғини ва барча сув ресурсларини яҳудий кўчманчилар фойдасига тортиб олди ва Ғазо бўлгасини 2005 йилагча ирқи ҳарбий ишғол остида ушлаб турди.

Сионистик режим бундан 70 йил аввал Ғазода фаластинликларни оммавий қирғин қилишни бошлади. Бу ҳаракатлар барқарор ва мунтазам давом этиб, ҳар сафар Ғарб, хусусан АҚШ, Европа Иттифоқи ва Британия томондан қўллаб-қувватланган. Порс тудей сайтининг MEEдан иқтибос келтириб,  хабар қилишича, бу давлатар сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноий урушларни бир неча бор қўллаб-қувватлаб, бу режим ўзини ҳимоя қилишга ҳақли" деган клише иборани  такрорлаган. Айни пайтда, бу ўз-ўзини ҳимоя қилиш аслида тинч аҳолининг ўлимга ва инсон ҳуқуқларининг очиқ-ойдин бузилишига олиб келди.

Бу зўравонликларни яхшироқ тушуниш учун биз 1951 йилга қайтишимиз керак. Сионистик режим Ғазо бўлгасига биринчи ҳужумларини бошлаганида, 1947 йил охиридан 1950 йил  ёзигача сионистик режим Фаластиннинг турли ҳудудларида, жумладан Ғазода юз минглаб фаластинликларни уйлардан ҳайдаб чиқарди.

1951 йил октябр ойида сионистик режим Ғазога бостириб кирди, ўнлаб фаластинликлар ва мисрликларни ўлдирди., фаластинликларнингўз уйларига қайтишга уринишларининг олдини олиш учун уйларини вайрон қилди ва қудуқларини портлатиб юборди. Ўшанда халқаро кузатувчилар ҳатто сионистик режимнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш ўрнига, бу ўлдиришни қасддан қилинган қирғиннинг даҳшатли ҳодисаси деб атаган эди.

Бу жиноятлар фақат Ғазо билан чегараланиб қолмади. 1949 йил август ойида сионист аскарлари икки фаластинлик қочқинни ҳибсга олишди. Улар эркакни ўлдирди, кейин 22 аскар навбатманавбат аёлни зўрлади ва ниҳоят уни ҳам шаҳид қилдилар.   1950 йил март ойида сионист режим жангарилари Ғазо бўлгасидан икки фаластинлик қиз ва бир болани ўғирлаб кетишди. Болани шаҳид қилишди, қизларни зўрлаб кейин шаҳодага етказдилар  Зўравонлик йиллар  давом этди ва ўз уйларига қайтишга ҳаракат қилган кўплаб фаластинлик аёлларнинг зўрланишига олиб келди.

Бу жиноятларнинг давоми сифатида 1953- йилда сионистик режим армиясининг 101-бўлими кучлари Burij лагеридаги фаластинлик қочқинларининг кулбаларига бомба ташлаб, камида 20 нафар фаластинликни, жумладан аёллар ва болаларнишаҳид қилди. Худди шу йили  сионистик режим аскарлари Ғарбий Соҳилдаги  Qubeya қишлоғида  70 нафар фаластинлик тинч аҳолини шаҳид қилди. Ҳатто  National Jewish Post каби исроилпараст нашрлар ҳам қирғинни нацистларнинг ваҳшийликлари билан солиштирди.  36 мисрлик аскар, ва икки фаластинлик тинч аҳолини шаҳид қилди. Бу ҳужумдан кейин Ғазо халқи Миср ҳукуматига қарши бош кўтариб, сионистик режим ҳужумларидан ҳимояланиш учун қурол талаб қилди. Бу шикоятлар охир-оқибат ўша йили Исроилга қарши ҳарбий амалиётлар  ўтказган Фаластиннинг содиқ гуруҳларинт шаклантиришига олиб келди.
1956 йил ноябр ойида Исроил режими Хон-Юнис шаҳрини бомбардимон қилди, юзлаб одамларни шаҳид қилди, кейин бу режим қуруқлик кучлари шаҳарга кириб, қаршилик кўрсатганарга ҳужум қилди ва натижада улар шаҳодатга эришди. Бундан ташқари қочқинлар лагерларида 15 ёшдан ошган эркаклар ва ўғил болаларни тўплаб, автоматлар билан ўққа тутиб шаҳид қилдилар. Ушбу қирғинда 300 дан 500 гача одам шаҳид бўлди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли ва 1948 йилги қочқинлар эди.

Бу жиноий ҳаракат ўнлаб йиллар давом этди.  1967 йилда сионистик режим яна Ғазо бўлгасини босиб олди ва 75 минг фаластинликни бу ҳудуддан чиқариб юборди. Кейинги йилларда сиоинстик режим  Фаластин ерларининг 60 фоиздан ортиғини ва барча сув ресусрларини яҳудий кўчманчилар фойдасига  тортиб олди ва Ғазо бўлгасини 2005 йилгача ирқчи ҳарбий ишғол остида ушлаб турди. Шундан кейин Ғазо сектори " катта қамоқхона лагери" га айланди ва ўшандан бери сионистик режим бу ҳудудга тинимиз ҳаво ҳужумлари уюштириб, минглаб тинч аҳолини шаҳид қилди.

2023-йил  7-октябрдан бошлаб сиоинстик режим Ғазода яна оммавий қирғинларни бошлади. Ҳозиргача сионистик режимнинг бу урушда эришган ягона " ғалабаси" ўн минглаб тинч аҳолининг ўлими ва икки миллиондан ортиқ одамнинг уй -жойини ташлаб кетгани бўлди. Айни пайтда, АҚШ ва Европа давлатларининг сиоинстик режимга сўзсиз ёрдами давом этмоқда. АҚШ Миллий хавфсизлик  бўйича маслаҳатчиси Жейк Саливан ҳатто ундан ҳам узоқроққа бориб, Фаластин қаршиилкларини АҚШнинг душман деб атади. Жаҳон ҳамжамиятининг Ғарб таъсири остидаги бир қисми сиоинстик режимни қўллаб-қувватлашди ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига даъво қилишда давом этмоқда. Фаластин халқига қарши уруш жиноятлари кундан -кунга ортиб бормоқда.

Ёрлиқ