Ҳамас ҳаракати Яҳё Синварнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади
(last modified 2024-10-18T13:03:39+00:00 )
октябр 18, 2024 18:03 Asia/Tashkent
  • Ҳамас ҳаракати Яҳё Синварнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади
    Ҳамас ҳаракати Яҳё Синварнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади

ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раҳбари ўринбосари ушбу ҳаракатнинг сиёсий идораси раҳбари Яҳё Иброҳим Синварнинг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун жума Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати /ҲАМОС/ сиёсий бюроси раси ўринбосари Халил Алҳия ҲАМОС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Яҳё Синвар чоршанба куни Рафаҳ шаҳрида /Ғазо жанубида/ сионистик режим ишғолчи душмани билан жанг қилибшаҳид бўлган сафдошларига қўшилди деб эълон қилди.

У шунингдек Яҳё Синвар сионист душман билан юзма-юз курашиб умрининг сўнгги лаҳзаларигача қаршилик кўрстиб шаҳид бўлди деб қўшимча қилди.

Яҳё Иброҳим Синвар шаҳид Исмоил Ҳания ўрнига Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОС сиёсий идораси раиси этиб тайинланди.

Яҳё Иброҳим Синвар сионистик режим бир неча бор ўлдириш билан таҳдид қилган Мажид исмли ҲАМОС хавфсизлик хизмати асосчиси эди.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /ҲАМОС/ сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳания ва унинг тансоқчиларидан бири 31 июль куни эрталаб,Теҳрондаги терактда шаҳид бўлганди.

Ёрлиқ