Ислом Инқилоби олий раҳбари мужоҳидлар қаҳрамони қўмондони Яҳё Синвар шаҳид бўлгани муносабатида тасаллият билдирдилар
(last modified 2024-10-19T09:34:33+00:00 )
октябр 19, 2024 14:34 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари мужоҳидлар қаҳрамони қўмондон Яҳё Синвар шаҳид бўлгани муносабатида тасаллият билдирдилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари мужоҳидлар қаҳрамони қўмондон Яҳё Синвар шаҳид бўлгани муносабатида тасаллият билдирдилар

Ислом Инқилоби олий раҳбари мужоҳид қаҳрамон Яҳё Синвар хотирасини улуғлаш орқали қаршилик жабҳаси олдин ўзининг нуфзли қаҳрамонининг шаҳидлиги билан олға юришдан тўхтамаганидек, Синвар шаҳидлиги билан тўхтамайди деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Ислом Инқилоб олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий мусулмон халқлари ва минтақанинг ғайратли ёшларига қилган мурожаатида мужоҳид қаҳрамон саркарда Яҳё Синвар хотирасини улуғлаб, қаршилик ва курашнинг порлоқ чеҳраси бўлган қўмондон Яҳё Синвар мужоҳид қаҳрамон сифатида золим ва босқинчи душманга қарши қатъият билан турди. Чора-тадбир ва жасорат билан душман юзига тарсаки туширди. " 7 октябрнинг шу ҳудуд тарихидаги тузатиб бўлмас зарбаси душманга етказди ва шараф ва ғурур билан шаҳодатга етди деб қўшимча қилдилар.

Умрини золим ва босқинчи душманга қарши курашда ўтказган унга ўхшаган чеҳра ва инсонга шаҳодаб насиб этди деб таъкидладилар Инқилоб раҳбари.

Ислом Инқилобм олий раҳбари шунингдек  қўмондон  Яҳё Синварни шаҳид бўлиши қаршилик фронти учун оғриқли, аммо бу жабҳа Шайх Аҳмад Ёсин, Фатҳи Шақоқий, Рантисий ва Исмоил Ҳания  каби кўзга кўринган шахсларнинг шаҳид  бўлиши билан олға боришдан тўхтамади. Синварнинг шаҳид бўлиши билан ҳам тўхтамайди. ҲАМАС тирик ва тирик қолаверади деб  аниқлик киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча ҲАМОС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Яҳё Синвар чоршанба куни Рафаҳ шаҳрида /Ғазо жанубида/ сионистик режим ишғолчи душмани билан жанг қилибшаҳид бўлган сафдошларига қўшилди.

Ёрлиқ