Эрон парламенти раиси ва Эроннинг Европа билан ташқи алоқалари стратегик кенгаши раиси Форс Кўрфази ҳақида огоҳлантирди
(last modified 2024-10-21T10:05:18+00:00 )
октябр 21, 2024 15:05 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси ва Эроннинг Европа билан ташқи алоқалари стратегик кенгаши раиси Форс Кўрфази ҳақида огоҳлантирди
    Эрон парламенти раиси ва Эроннинг Европа билан ташқи алоқалари стратегик кенгаши раиси Форс Кўрфази ҳақида огоҳлантирди

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида Европа Иттифоқи ва бошқа мутаассиблар билиши керакки, Бумусо, Тунби Бузург ва Тунби кўчак каби 3 та орол Эроннинг ажралмас бир қисмидир деб таъкидлади.

Кеча Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаш ўз кучини сионистик режимнинг уруш машинасини тўхтаиш учун ишлатиш ўрнига, Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ҳақида асоссиз даъволарни давом эттирмоқда деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси парламентининг очиқ мажлисида Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг яқинда Эронга қарши қўшма баёнотига тўхталиб, 3 та орол Эрон таркибига киради деб эълон қилди.

Бумусо, Катта тунб ва Тунби кўчак деган 3 та орол Эроннинг бир қисмидир ва ҳеч ким бу шубҳасиз тамойилга қарши бирор нарса қилишга журъат эта олмайдиганини Европа Иттифоқи ва бошқа даъвочилар билишлари керак. Улар ўз мавжудлиги учун Эрон миллатининг бу тамойилини ўрнатиш учун иродани синаб кўрмасликлари яхшироқдир деб қўшимча қилди Эрон парламент раиси.

Бундан олдин Эрон ташқи алоқалар стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий  Европа Иттифоқининг БААнинг Эроннинг учта оролларидаги даъвосини қўллаб-қувватлаш масалаларини тушунирган баёнотида ушбу мамлакат расимйларига Эрон билан унинг ҳудудий яхлитлиги учун душманликдан воз кечиш кераклиги, ҳамда БААнинг даъвосини қўллаб-қувватлашда иқтисодий мақсадларга эга бўлган ё ёки бу нарсага мурожаат қилиш ўрнига тарихий фактлар ва мавжуд ҳужжатларга асосланиб минтақада ҳам низони ҳал қилиш ва осойишталикни таъминлаш ва тинчликни ривожлантиришга ороли келадиган мулоқотига қайтишлари керак, акс ҳолда бошқаларнинг олдида очган йўл фақат ҳалокат ва урушга олиб келади деб огоҳлантирди.

Ёрлиқ