"Ал-Арабия" лицензияси бекор қилинди. Жазоирда сионистик режим тарафдори бўлган тармоқ фаолияти тақиқланди
(last modified 2024-10-21T11:44:30+00:00 )
октябр 21, 2024 16:44 Asia/Tashkent
  • \
    \"Ал-Арабия\" лицензияси бекор қилинди. Жазоирда сионистик режим тарафдори бўлган тармоқ фаолияти тақиқланди

Жазоир мамлакатида Саудия Арабистони тармоғини бошқариш лицезияси " профессионал ОАВ этикаси қоидаларига риоя қилмаслик ва ОАВда нотўғри маълумот тарқатиши" туфайли бекор қилинди.

Жазоир расмийлари ва бу мамлакат Алоқа вазирлиги ҳам Саудия Арабистони тармоғини  тўғри йўлдан  оздириш ва профессионал медиа ахлоқ қоидаларига ҳурматсизликда айблаб сионистик режимга тарафдори бўлган ушбу тармоқнинг фаоалият юритиш лицензиясини бекор қилиш қарорига келди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,ўтган йили Ал-Арабия  телеканали Ғазо ва Ливандаги уруш ҳақидаги хабарларни фаластинлик ва ливанликларининг руҳиятини заифлаштиришга қаратилган тарзда  нашр этиш учун бор кучини ишга солди деб хабар қилган Алжазоирлик ОАВлар.

Саудия Арабистонининг  телеканали ҳам яқинда Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раиси Яҳё Синварга нисбатан ҳақорат ва туҳматларга тўла  ҳисоботида  шаҳид бўлган қаршилик етакчиларни " террорчилар" деб атаганди.

Саудия Арабистонининг MBC тармоғининг ҳақоратига жавобан ғазабланган ироқлик ёшлар ушбу тармоқнинг Бағдод университети ҳудудидаги офисига ўт қўйиб, жиҳозларини йўқ қилди. Ироқ ҳукумати ҳам Саудия Арабистони тармоғининг фаолият лицензиясини бекрр қилди.

Исроил режими ҳарбий амалдорлари , жумладан бу режим армияси матбуот котиби билан эксклюзив суҳбатлар ўтказган Саудия Арабистонининг Ал -Арабия ва Ҳадас тармоқлари қаршиликка қарши душманона ёндашувларини давом эттириб, унинг имижини бузишда давом этишмоқда.

Ёрлиқ