Ғазо секторида сионистик режимнинг 4 нафар юқори мартабали зобити ўлдирилди
Ғазодаги тўқнаушвларда 4 нафар сионист зобит шу жумладан бу режим армиясининг зирҳли дивизияси қўмондонларидан бири ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ар-Рисола ахборот агентлиги Ғазо шимолидаги Жабалия лагеридаги жангларда фаластинлик кучлар томонидан ўлдирилган босақчинчи сионистик режим армиясининг 401-бригадаси қўмондони суратини чоп этди.
Полковник ҳарбий унвонига эга бўлган ва Жабалия ҳудудига масъул бўлган бу сионист қўмондон Жабалиядаги брифингда қатнашаётганида ҳалок бўлди ва у билан бирга бир қанча ўринбосарлари ҳам яраланди.
Босқинчи сионистик режим армияси Ғазонинг шимолини қамал қилиб, бу ҳудудга, айниқса ҳарбий амалиётлар жамланган Жабалия лагерига ҳаво ва қуруқлиқ ҳужумларини кенгайтирди ва ўн минглаб Фаластин фуқаролари ҳамон Жабалия лагери ва унинг атрофидаги уйларида қамалиб қолмоқда.
Сионистик режимнинг геноцид режими халқаро ҳамжамиятнинг ҳақорат қилиб, БМТ Хавфсизлик Кенггашининг урушни зудлик билан тўхтатиш тўғрисидаши резолюциясини ва Халқаро Суднинг геноцид ҳаракатларнинг олдини олиш ва Ғазо секторидаги ҳалокатли гуманитар вазиятни яхшилаш чораларни кўриш ҳақидаги буйруқларни эътибориз қолдириб, Ғазо аҳолисига қарши геноцид жиноятларини содир этишда давом этмоқда.