Ҳизбуллоҳнинг дрони Бинямин Нетаняҳу қароргоҳига урилгани тасдиқланди
Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг дрони ҳужуми ҳақида бир неча соатлик сукутдан кейин, сионистик режим бош вазирилк идораси Бинямин Нетаняҳу қарогоҳига Ҳизбулллоҳнинг учувчисиз учоқи урилганини тасдиқлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бугун шанба сионистик режим бош вазири идораси Бинямин Нетаняҳу қароргоҳига Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг учувчисиз учоғи урилгани ҳақидаги ОАВ манбаларнинг хабарини тасдиқлади.
ОАВ камида битта дрон босиб олинган Фаластин шимоли-ғарбидаги " Қайсория" ҳудудига кириб келишидан бир неча соат олдин Нетаняҳунинг қароргоҳи ўша ерда жойлашганини хабар қилди. Сионистик режимнинг ҳарбий кузатув ташкилоти ушбу амалиёт билан боғлиқ хабарларни цензура қилиб, бу режим ОАВларинг мазкур хабар тафсилотларини нашр этишига рухсат бермади. Сионистик режим бош вазири идораси ўз эълонининг давомида Бинямин Нетаняҳу дрон ҳужуми вақтида қароргоҳида бўлмаганини таъкидлади.
Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг дрони босиб олинган Фаластин ҳудудига қарйиб 70 километр чуқурликка кириб, сионистик режим мудофаа кучлари томонидан тутиб олинмасдан Нетаняҳунинг Қайсория ҳудудидаги қароргоҳига зарба берди деб хабар қилган. ОАВ манбалари,сионистик режим ОАВлари дрон урилган жойнинг ҳеч қандай суратини чоп этмаган аммо узоқдан ёзиб олинган видеоларда Қайсорияда тез ёрдам ва қутқарув кучлари борлиги аниқ кўриниб турибти.