Эрон ТИВ раҳбари: Европа давлатларининг " бўл ва ҳукмронлик қил" сиёсати даври тугаган
(last modified 2024-10-17T11:55:00+00:00 )
октябр 17, 2024 16:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Европа давлатларининг \
    Эрон ТИВ раҳбари: Европа давлатларининг \" бўл ва ҳукмронлик қил\" сиёсати даври тугаган

Эрон Ислом Республикаси ТИВ европаликларнинг Ғарбий Осиё минтақасида ғаразли " бўл ва ҳукмронлик қил" сиёсати даври тугаганини маълум қилди.

Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ва Европа Иттифоқи Эроннинг Тунби Бузург, Тунби кўчак ва Бумўсо номли 3 ороли ҳақида асоссиз даъволарни такрорлаб Эронга қарши баёнот берди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  бугун европаликларнинг Эроннинг 3 та ороли  ҳақидаги асоссиз ва интервенсион даъвосига жавобан 3 орол /Тунби Бузург, Тунби кўчак ва Бумўсо/ ҳамиша Эронга тегишли ва абадий қолади деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий ҳам Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг қўшма йиғилишининг якуний баёнотида Эроннинг 3 ороли ҳақида асоссиз даъволарнинг такрорланишини кескин қоралади ва буни Евпропа Иттифоқига аъзо давлатларнинг БМТ Низоми тамойиллари  ва мақсадларига айниқса, давлатларнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилига риоя қилмаслигининг аниқ белгиси деб ҳисоблади.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек  3 та орол яъни Тунби Бузург, Тунби кўчак ва Бумўсо ороллари Эроннинг ажралмас қисми эканлиги ва бўлиб қолишини таъкидлади,

Исмоил Бақоий ўз сўзларида минтақадаги баъзи давлатлар ислом олами, Ғарбий Осиё ва дунёнинг энг долзарб муаммоси, яъни мазлум Фаластин халқига  қарши геноциднинг давом этиши ва  сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузига эътибор қаратиш ва уни қоралаш  ўрнига қўшни давлатга  нисбатан сохта ҳудудий даъво билан чиқаётганидан афсусда эканлигини билдириб, минтақа давлатлари  сионистик  апартеид режимини асосий қурол етказиб берувчилар ва сиёсий  қўллаб-қувватловчиларидан бири бўлган  Европа Иттифоқи етакчилари билан қўшма  учрашув ўтказиш имкониятидан уларни  жавобгарликка тортиш ва сионистик режимнинг геноцид ва тажовузларини тўхтатиш ҳамда унинг тарфдорларини бу режимга шерик бўлишдан сақланишга фойдаланиши кутилганди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ