Контр-адмирал Тангсирий: Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги разведка маълумотлари тўлиқ
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98766-Контр_адмирал_Тангсирий_Эроннинг_Ҳурмуз_бўғозидаги_разведка_маълумотлари_тўлиқ
Ислом инқилоби посбонлар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ушбу кучларнинг Ҳурмуз бўғозидаги разведка маълумотлари 24 соат давомида ва тўлиқ амалга оширилишини маълум қилди.
(last modified 2026-02-17T11:30:42+00:00 )
феврал 17, 2026 14:06 Asia/Tashkent
  • Контр-адмирал Тангсирий: Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги разведка маълумотлари тўлиқ
    Контр-адмирал Тангсирий: Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги разведка маълумотлари тўлиқ

Ислом инқилоби посбонлар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ушбу кучларнинг Ҳурмуз бўғозидаги разведка маълумотлари 24 соат давомида ва тўлиқ амалга оширилишини маълум қилди.

Ислом инқилоби посбонлар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал «Алиризо Тангсирий» душанба куни «Мустаҳкам мудофаа» ҳамда Форс кўрфази оролларидан ҳужум ўтказиш машқлари Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида амалга оширилиши ҳақида гапирди. У Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозидаги Эрон ороллари эгаллаб бўлмайдиган қалъа ва кемалар бўлиб, биз эронликларнинг миллий номуси эканини таъкидлади. «Парс Тудэй» хабарига кўра, контр-адмирал Тангсирий қўшимча қилди: Оролларни, бутун Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозини ҳимоя қилиш вазифаси посбонлар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари зиммасига юкланган ва биз ушбу стратегий ҳудуд хавфсизлигини таъминлашга тайёргарликни ошириш учун ҳар йили мунтазам машқларни режалаштирамиз.

Ислом инқилоби посбонлар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони ушбу кучларнинг Ҳурмуз бўғозидаги разведка маълумотлари 24 соат давомида амалга оширилишини таъкидлаб, шундай деди: Бу разведка маълумотлари юза, юза усти (ҳаво) ва ҳатто юза остида ҳам тўлиқ амалга оширилади. Ушбу разведка маълумотлари бу стратегий бўғозда транзит хавфсизлигини таъминлаш учундир. Чунки минтақа давлатлари ва ҳатто кўплаб минтақадан ташқари давлатлар иқтисоди ҳам ушбу муҳим сув йўли ва бўғоз хавфсизлиги билан боғлиқдир.