март 07, 2024 17:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: 3 лик орол Эроннинг абадий ва ажралмас бир қисмидир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: 3 лик орол Эроннинг абадий ва ажралмас бир қисмидир

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Бўмусо, Тунби Бузургш, Туенби кўчак, номли 3 орол Эрон ҳудудининг ажралмас ва абадий бир қисмидир ва Эрон ҳеч қачон ўз ҳудудий яхлитлиги тўғирисида музокара қилмайди деб айтди.

Кувайт амири БААга қилган сафари чоғида бу икки араб давлати қўшма баёнотида, Ораш газ кони ва Эроннинг 3 та ороли ҳақида яна асосссиз даъволар қилдилар.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Канъоний кеча Қувайт  амирининг БААга сафари якуний баёнотига жавобан, Эроннинг 3 та ороли ва Ораш газ майдонига эгалик даъвоси билан боғлиқ  ушбу баёнотининг  баъзи интервенсион бандларини рад этар экан,  кўп марта таъкидланганидек Бумусо, Тунби Бузург ва Тунби кўчак, каби 3 та орол Эрон ҳудудининг ажралмас ва абадий бир қисмидир ва бу баёнотда ёки бошқа учрашувлардаги такрорий баёнотларга улдаорнинг ҳаволаси ҳеч қандай сиёсий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас ва Эроннинг ички ишарига аралашиш ҳисобланади деб эълон қилди.

У шунингдек  Эрон мамлакати ҳеч қачон ўзининг ҳудудий яхлитлиги хусусида музокара қилмайди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида,  Кувайтнинг  Ораш газ кони атрофидаги ҳуқуқига қўйилган янги даъволарга ҳам тўхталиб бир томонлама даъволар қилиш даъвогар учун ҳеч қандай ҳуқуқ яратмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ