Январ 29, 2024 12:15 Asia/Tashkent

Футбол бўйича Оосиё Миллатлар кубоги -2023 ўйинларининг 1/8 учрашувида Тожикистон терма жамоаси БАА термаси устидан ғалаба қозониб чорак финалга йўл олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пеналтилар тепишда БАА термасиини мғлу этган Тожикистон термаси Осиё Миллатлар Кубогининг чорак финалига йўл олди.

Кеча Қатарнинг  "Ahmed Bin Ali Al-Ryan"  стадионида Осиё Миллатлар Кубоги -2023 нинг  1/8 финалининг иккинчи ўйинида Тожикистон ва  БАА термалари ўзаро тўқнашди. 120 дақиқа давом этган 1:1 дурангдан кейин Тожикистон термаси пеналтилар сериясида БАА термасини 5:3 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек Тожикистон терма жамоаси чорак финалда Ироқ ва Иордания ўртасидаги ўйин ғолиби билан тўқнаш келади.

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийси эса БАА термаси устидан ғалабадан кейин финалда  Эрон билан тўқнаш келишини истади.

Ёрлиқ