Футзал бўйича Ўзбекистон термаси бош мураббийси: Эрон термаси дунёдаги энг яхшиларидан биридир
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эрон футзал терма жамоасига юқори баҳо берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси футзал бўйича миллий термаси бош мурабийи Хоссе Онасио Лопес футзал бўйича 2024 йилги Осиё миллатлар кубоги ярим финалида Эронга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, биз қандай катта ва сифатли жамоага қарши ўйнашни хоҳлаётганимизни биламиз, аммо ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз унга эртага эришамиз деб қўшимча қилди.
Эрон термаси дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири эканлигини ҳамма билади. Улар нима қилаётганини билади, аммо биз ҳам яхлит жамоага эгамиз ва аниқ стратегияга амал қиламиз. Эрон термасини тўхтатиш қийин иш. Албатта бу икки жамоа кўплаб ўйинларни бирга ўтказишган, аммо ҳар бир ўйин янги ҳикоядир деб қўшимча қилди Ўзбекистон миллий термаси мураббийси.
Мазкур йиғилишда футзал бўйича Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийси Қохғид Шамсоий ҳам эртанги ўйиннинг биз учун хос жозибаси бор. Ўзбенкистон терма жамоаси тактик ва жисмоний жиҳатдан яхши жамоа, аммо футзалчиларимиз ва мен эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз деб таъкидлади.