Тошкентда Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё ва Мўғулистонга турнеси якунида, Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтганида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашиб мулоқот қилди.
Бахтиёр Саидов Telegram'даги саҳифасида “Яна бир бор Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигини аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятларимиздан фойдаланишга тайёрлигимизни тасдиқладик”, деб ёзди.
Кун сайтининг хабар қилишича, Девид Кэмероннинг 23 апрел куни Тошкентга ташрифи – Британия ташқи ишлар вазирининг 1997 йилдан бери Ўзбекистонга илк марта келиши бўлганди.
Ташриф доирасида Кэмерон ва Саидов Ўзбекистон ва Британия ўртасида Кенг қамровли шерикчилик тўғрисида декларация имзолади. Шунингдек, Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ҳам тузилди.